Банкнинг мансабдор шахслари ва банк ходимлари томонидан мижозларга хизмат кўрсатишда ўрнатилган одоб-аҳлоқ меъёрларига риоя этишлари, уларнинг етук маҳоратини, иш юритишда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, одоб-аҳлоқ меъёрларига тўлиқ амал қилаётганликларини исботи ҳамда қўшимча кафолат белгиси бўлиб хизмат қилади.
«Туронбанк» АТБ Одоб-аҳлоқ комиссияси тўғрисидаги Низом» Касбга доир банк этикаси кодексига асосан ишлаб чиқилди. Шунинг асосида банкда Одоб-аҳлоқ ишчи Комиссияси ташкил этилди.
Одоб-аҳлоқ комиссияси Бош банк ва филиал(МАБ)лар ходими томонидан Одоб-аҳлоқ қоидаларини, шунингдек умумий қабул қилинган маънавий-аҳлоқий нормаларни бузувчи хатти-ҳаракатлар ва қилмишлар содир этилиши билан боғлиқ масалаларини кўриб чиқади.
Комиссия текширувига асосан банкнинг мансабдор шахслари ва банк ходимлари томонидан қабул қилинган одоб-аҳлоқ меъёрларига амал қилмаслик ҳолатлари аниқланганда комиссия хулосаси асосида банк Бошқаруви юқоридаги шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилиши мумкинлиги белгиланган.