Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"Туронбанк" АТБ оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватламоқда

Янгиланган сана:  23 Сентябр 2019, 12:37
"Туронбанк" АТБ оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватламоқда
23 Sep 2019

Туронбанк оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватламоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарорига ҳамда 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан банк томонидан жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига 2019 йил 1 сентябрь ҳолатига жами 154,3 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Шундан, 2019 йил давомида 134,2 млрд. сўмлик кредит маблағлари йўналтирилди. Хусусан,   272 та тадбиркорлик субъектларига жами 47,3 млрд. сўм миқдорида, 6 295 та жисмоний шахсларга жами 107 млрд. сўм, шундан 3 042 таси кам таъминланган оилаларга жами 19,9 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилган. Ажратилган кредитлар натижасида қарийб 6,2 мингта иш ўрни яратилди.

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи Саодат Қаҳҳарова кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келади. «Туронбанк»нинг доимий мижози бўлган Саодат банк ходимларининг таклифи билан шу йилнинг июнь ойида 30 млн. сўм миқдорида 3 йил муддатга 8 фоизли кредит олди. Тўй-ҳашамларни безатиш, келинларнинг никоҳ куйлакларини тикиш каби халқимизнинг шодиёна кунларини хурсандчикка тўлдиришда ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркор банкдан олган кредитлари эвазига ўз оилавий бизнесини янада ривожлантиришга эришди.

- Банкнинг бу каби тезкор ва сифатли ишлашларига аввалига ишонмагандим. Бизнес режам ва керакли ҳужжатларни тайёрлаб банкка топширганимдан сўнг орадан бир ҳафта ўтиб, керакли маблағ ажратилди. Бундай сифатли ва тезкор ҳамда маданиятли фаолияти учун банк ходимларидан жуда миннатдорман, дейди Саодат Қаҳҳарова. – Яна кредитнинг 6 ойлик имтиёзли давр асосида берилиши тадбиркорларга жуда қўл келаркан. Чунки янги иш бошлаган тадбиркор дарров бизнесидан фойда ололмайди. 6 ойлик муддат эса тадбиркорга анча қулайликлар яратади, дейди тадбиркор.   

Саодат Қаҳҳарова ўз бизнесини ривожлантириб, эндиликда фирмаларнинг логотиплари туширилган турли кийим-кечакларни ҳам тикишни йўлга қўйган. 

Шу билан бирга, жорий йилда Туронбанк раҳбарияти томонидан Навоий вилоятининг барча туманларида сайёр қабуллари ташкил этилди. Тадбиркорлар ва аҳоли иштирокида юзма-юз ўтказилган сайёр қабулларда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида имтиёзли кредитлар олишда дуч келаётган айрим муаммолар, турли тўсиқлар жойида ҳал этилиб,  муҳокамага ва ўрганиб чиқишга муҳтож мурожаатлар эса тегишли банк мутахассислари томонидан назоратга олинди.

Банк томонидан банк ходимларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда мижозларга сифатли хизматлар кўрсатиш мақсадида турли ўқув машғулотлари ҳам  ташкил этилганки, бу банкнинг келгусида намунавий банкларнинг бирига айланишига замин яратади.

Ушбу машғулотлар банк раҳбар ва ходимларининг билим, кўникма ва ишга янги замонавий ёндашувларини шакллантирмоқда. Олган билимларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида ҳам қатор ишлар қилинмоқда. Аҳолининг банк билан муносабатларини ривожлантириш мақсадида банк томонидан аҳоли ўртасидаям турли ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда. Учрашув шаклидаги бу машғулотларда мижоз билан банк ўртасида ўзаро ишонч  пайдо бўлиши билан бирга уларнинг молиявий саводхонлиги ҳам ошмоқда.

«Туронбанк» АТБ томонидан амалга оширилаётган ишларга назар ташласак, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг ўз хонадонларида ўз бизнесларини бошлашлари, рўзғорини обод этиб, даромадга эга бўлишларида  молиявий кўмак берилаётганлиги таҳсинга лойиқдир.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 831
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech