Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ омонат операцияларини бажаришда омонатчиларни биометрик идентификация қилиш тизимини жорий килди.

Янгиланган сана:  ...
14 Mar 2016

«Туронбанк» АТБ омонат операцияларини бажаришда омонатчиларни биометрик идентификация қилиш тизимини жорий килди.

«Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон республикаси Қонуни мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, Туронбанкда аҳоли омонатларининг бутлигини таъминлаш, омонатлар ҳимояланганлиги кафолатлаш мақсадида омонат операцияларини амалга оширишда мижозларни бармоқ изи орқали биометрик идентификациялаш тизими жорий қилинди. Ушбу тизим банк омонатчиларига уларнинг омонатлари бўйича операциялар уларнинг иштирокисиз амалга оширилмаслигини 100%га кафолатлайди.

Мижозлар учун ўрнатилган қўшимча монитор орқали омонатчилар ўз омонат ҳисобварақлари бўйича амалга оширилаётган операцияларни реал вақт режимида назорат қилиш имкониятига эга бўладилар.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 480
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech