Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ стикер ва браслет орқали контактсиз тўловни таклиф этмоқда

Янгиланган сана:  12 Декабр 2019, 10:46
12 Dec 2019

Бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда ҳар ким ўтаётган вақтдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Энди оддийгина тўловларни амалга ошириш учун аввалгидек навбат кутиш ёки хонама – хона сарсон бўлишга ҳеч ҳам тоқат йўқ. Айниқса, тараққиётнинг энг сўнгги нуқтасига етиб бораётган бугунги кунда масофадан туриб юмушларни бажариш жуда ҳам оммалашаяпти. Истеъмолчилар учун қулайлиги ва арзон имкониятларини яққол намоён қилаётган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар механизми, хусусан, пластик карточкалар тизими, бу жараёнларда жуда ҳам қўл келмоқда.

Вақт синовидан муваффақиятли ўтган ушбу тўлов воситаси универсаллиги билан кўпчиликнинг меҳрини қозонди. Сабаби, у орқали озиқ - овқат дўконлари-ю, турли хизмат кўрсатиш шохобчаларида, шунингдек, мобил иловалар орқали исталган тўловларни амалга ошириш мумкин. Айниқса, пластик карточкалар эмиссиясини кўпайтириш, товар ва хизматлар учун контаксиз тўлов шаклларини жорий этган ҳолда мижозларнинг вақтини сезиларли даражада тежашни мақсад қилган “Туронбанк” АТБ билан бу янада осонлашади.

Эндиликда, молия муассасаси пластик карточкаларсиз ҳам тўловларни амалга ошириш имконини тақдим этмоқда. Қандай қилиб дейсизми? Бу жуда ҳам қулай ва оддий. Жорий йилнинг 15 декабр санасидан 2020 йил 1 мартига қадар “Туронбанк” АТБ таклиф этаётган “Humo” картаси орқали бир ойда 30 дан ортиқ амалиётларни бажаринг ва контактсиз тўлов воситасининг энг замонавий кўриниши бўлган браслет ва стикерларни қўлга киритинг. (Банкоматлар ва банк кассалари орқали нақд пул чиқим қилиш амалиётлари бундан мустасно).

Улар сизга хамёнингизда пластик картангиз йўқлигида ёки ёдингиздан кўтарилганда яқиндан ёрдам беради. Аҳамиятлиси, браслет ёки телефонга ёпиштирилган стикерни терминалга текказишнинг ўзи кифоя. “Humo” картасига боғланган чип қисқа вақт ичида хисоб рақамдан зарур пул маблағини ечиб олади.

Яна шуни қўшимча қилиш керак, ушбу замонавий контактсиз тўлов воситалари фарзандларингиз учун ҳам хавфсизлик нуқтаи – назаридан жуда қулай. Нақд пул ўрнига сиз “Humo” картаси балансини тўлдирсангиз бўлгани.

Бугунги кунда “Туронбанк” АТБ томонидан 40 минг донадан ортиқ “Нumо” тизимидаги пластик карточкалар муомалага чиқарилганини инобатга олсак, замонавий браслетларга эга бўлиш учун рақобат кучли. Шунинг учун ҳаракатни ҳозирдан бошланг ва энг фаол мижоз мақомида уларни қўлга киритинг!

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 356
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech