5 Aug 2016
Одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш ходимларнинг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.
«Туронбанк» АТБ тизимида 2016 йил 7 июлда 74-сон билан Бошқарув қарори билан тасдиқланган ««Туронбанк» АТБ тизимида ходимларининг одоб-аҳлоққоидалари» ишлаб чиқилди.
Одоб-аҳлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, Туронбанк ходимларини юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатьий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.
/
Манба:
кўрсатилмаган
/
Кўришлар:
480