Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ тизимида кредит бўйича гаровдан чиқариш тартиби ишлаб чиқилди.

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
30 Aug 2016

«Туронбанк» АТБ тизимида 2016 йил 25 июлда 78-сонли Бошқарув қарори билан тасдиқланган «Туронбанк» АТБ тизимида кредит бўйича мажбуриятнинг бажарилиши учун таъминот сифатида тақдим қилинган мол-мулкни алмаштириш ва мажбуриятнинг бажарилган қисмига мутаносиб равишда гаровдан чиқариш тартиби ишлаб чиқилди.

Ушбу Тартиб банк томонидан ажратилган кредит, кўрсатилган лизинг хизматлари ҳамда берилган банк кафолати учун таъминот сифатида тақдим қилинган мол-мулкни бошқа мол-мулкка тўлиқ ёки қисман алмаштириш ва мажбуриятнинг бажарилган қисмига мутаносиб равишда гаровдан чиқариш тартибини белгилайди.

Гаров мулклари – қарздорнинг кредит бўйича мажбуриятларини бажариш мақсадида таъминот сифатида гаров шартномасига мувофиқ банк томонидан гаровга қабул қилинган мол-мулклардир.

Чунки гаров мулки банк учун кредит таваккалчилигини пасайтирса, қарз олувчи учун қарамоғидаги мол-мулкини гаровга қўйиш эвазига қулай ва максимал даражада тез кредит олишга имкон беради.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 610
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech