Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ томонидан 2016 йилда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” бўйича янги лойиҳаси доирасида кредитлар (лизинг) ажратиш йўлга қўйилди.

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
29 Mar 2016

“Туронбанк” АТБ томонидан 2016 йилда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” бўйича янги лойиҳаси доирасида Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалик соҳасидаги кичик бизнес субъектларига имтиёзли кредитлар (лизинг) ажратиш йўлга қўйилди.

Кредитлар республикада мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш, яъни мева-сабзавотлар етиштириш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш ҳамда янги техникалар сотиб олиш мақсадларига АҚШ доллари ёки миллий валюта – сўмда ажратилади. Кредитлар инвестицион лойиҳалар учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача 2 000 000 (икки миллион) АҚШ доллари миқдоригача, айланма маблағларни тўлдириш учун 9 ой имтиёзли давр билан 1,5 йилгача 200 000 (икки юз минг) АҚШ доллари  миқдоригача миллий валюта – сўмда 9% ва АҚШ долларида 6% устама билан ажратилади.

Кредитлар Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Лойиҳада ишбилармон ташаббускорлар камида 20% улуши билан қатнашиши талаб этилади.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

·       Мазкур лойиҳа маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни сўраб берилган ариза;

·       Бизнес режа;

·       Таъсис ҳужжатлари;

·       Таъминот сифатида тақдим этиладиган гаров ҳужжатлари;

·       Мол етказиб берувчилар билан тузилган шартнома ва контрактлар;

·       Тижорат таклифлари (камида 3 та мол етказиб берувчилардан);

·       Лойиҳанинг атроф муҳитга таъсири юзасидан давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси таркибий бўлинмаларининг ижобий хулосаси;

Банк талабига кўра бошқа ҳужжатлар.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 435
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech