Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ томонидан «Ипотека» ва «Совға» омонатлари янги таҳрирда ишлаб чиқилди.

26 Sep 2016

“Туронбанк” АТБ томонидан ипотека ва истеъмол кредитларини олишни ҳоҳловчи жисмоний шахслар учун мўлжалланган «Ипотека» ва «Совға» жамғарма омонатлари янги таҳрирда жорий қилинди.

Ушбу омонатларга пул маблағлари нақд пул ва нақд пулсиз шаклда (пластик карта ва омонат ҳисобварақларидан пул ўтказиш йўли билан) қабул қилинади.

«Совға» омонатига маблағлар шахсий истеъмол мақсадида истеъмол кредити олишини хоҳловчи жисмоний шахслардан (ш.ж. ёш оила аъзоларидан) 1,2 ва 3 йил муддатга қабул қилинади. Омонатга маблағлар бир вақтнинг ўзида ёки қисман, жамғариб бориш йўли билан кирим қилиниши мумкин. Омонатга ҳисобланган фоиз маблағлари ҳар ойда кредит ва фоиз қарздорликларини сўндиришга йўналтирилади. Омонатга қўйилган маблағлар кредит таъминоти сифатида расмийлаштирилади ва муддат охирида кредит қарздорлигини қоплашга нақд пулсиз шаклди чиқим қилинади.

«Ипотека» омонатига маблағлар шахсий шахсий уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити олишини хоҳловчи жисмоний шахслардан (ш.ж. ёш оила аъзоларидан) қабул қилинади. Омонатга маблағлар бир вақтнинг ўзида ёки қисман, жамғариб бориш йўли билан кирим қилиниши мумкин. Омонат сақлаш муддати чекланмаган. Омонатдаги маблағлар ипотека кредити ажратилганда кредит маблағлари билан биргаликда уй-жой сотувчисининг ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда кўчириб берилади. Фоиз маблағлари омонатнинг ҳақиқатда сақланган муддат учун тўлаб берилади.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 95
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech