Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ томонидан касб-ҳунар коллеж битирувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
21 Sep 2016

Ёшларга оид давлат дастурларини амалга оширилишини таъминлаш мақсадида «Туронбанк» АТБ томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Туронбанк» АТБ томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 3 февралда 2758-сон билан  рўйхатга олинган “Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ молиялаштириб келинмоқда.

2016 йилнинг 1 сентябр ҳолатига коллеж битирувчиларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун ҳамда улар томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун 5 391,0 млн.сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробар кўп микрокредитлар ажратилди.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 479
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech