Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалий чоралар кўрилмоқда

20 Dec 2016

«Туронбанк» АТБнинг 2016 йилнинг ўтган даврида кредитлаш фаолиятида асосий эътибор давлат аҳамиятига эга бўлган лойиҳаларни, хусусан ҳукумат дастурлари ижросини таъминлашга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Биргина, 2016 йилнинг ўтган 11 ойи давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадларига 265,5 млрд. сўм кредит ажратилди ва белгиланган прогноз 102 фоизга ортиғи билан бажарилиши таъминланди.

Кредитлаш жараёнида микрокредитлар ажратишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида жами ажратилган кредитларнинг 47,9 млрд. сўми микрокредитлардан иборат.

Аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлашга қарийб
43 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 138,5 млрд. сўм кредит ажратилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли.

Бугунги кунда ёшларимизни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашга молиявий кўмак бериш борасида Республика Марказий банки раҳбарлигида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Натижада банклар томонидан касб-ҳунар коллежларини битираётган ёшларнинг бизнес лойиҳаларига имтиёзли микрокредитлар ажратилиб келинмоқда. 

Бизнинг банкимиз томонидан ҳам коллежларни битираётган ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлашга кўмаклашиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Бу борада 2016 йилнинг 11 ойи давомида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашга олдинги йилга нисбатан 1,3 баробарга кўп ёки 7,4 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 110
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech