Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"Туронбанк" АТБ томонидан янги муддатли омонат тури жорий қилинди

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
21 Aug 2017

“Туронбанк” АТБ мана кўп йилдирки молия хизматлар бозорида доимий  ривожланиб, барқарор молия муассасаси сифатидаги ўз обрў-эьтиборини мустаҳкамлаб келмоқда. Таъкидлаш керакки, банк томонидан Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан, юртдошларимизга янги, қулай ва жозибадор бўлган миллий валютадаги «Истиқбол» муддатли омонат тури жорий қилинди. 

Айтиш жоизки, «Истиқбол» омонат турида маблағлар 1 йил муддатга қабул қилиниб, ушбу омонатга хисобланган фоизлар мижозлар истаган вақтда ойма-ой ёки омонат муддати якунида тўлаб берилади. Омонат бўйича бошланғич бадал миқдори чекланмаган. Омонатга қўшимча маблағлар киритиш имконияти ҳам мавжуд.

 Хусусан, банк томонидан жорий қилинган янги муддатли омонат тури юртдошларимиз учун Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрамига туҳфа бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Қайд етиш жоизки, банк мижозлари омонатларимиздан самарали фойдаланиб, ўзлари учун қўшимча даромадга эга бўлишмоқда.

"Туронбанк" АТБдаги омонатлар "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди" томонидан кафолатланади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 3094
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech