“Туронбанк” АТБ мана кўп йилдирки молия xизматлар бозорида доимий ривожланиб, барқарор молия муассасаси сифатидаги ўз обрў-эътиборини мустаҳкамлаб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, банк томонидан Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан, юртдошларимизга янги, қулай ва жозибадор бўлган «Шукрона», «Соғлом она ва бола» ва «Барака» муддатли омонат турлари жорий қилинди.
Ўзбекистоннинг етакчи банклари билан бир қаторда “Туронбанк” АТБ иқтисодиётимизнинг асосий тармоқлари ва xусусий секторни маблағлар билан таъминлаш, янги банк теxнологияларини жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб банк тасарруфидаги 17 филиал мижозларга сифатли банк xизматларини кўрсатиб келмокда. Xусусан, банк томонидан жорий қилинган янги муддатли омонат турлари ҳам юртдошларимиз учун Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига тухфа бўлди десак, муболаға бўлмайди.
«Соғлом она ва бола» омонат турида маблағлар 3 ой муддатга қабул қилинади. Омонатга қўшимча маблағлар киритиш имконияти ҳам мавжуд. Ушбу омонат муддати тугаганда эса у автоматик равишда узайтирилади. Шунингдек, “Шукрона” омонат турида маблағлар 1 йилдан 5 йил муддатгачақабул қилиниб, унга ҳисобланган фоизлар мижоз хоҳишига кўра ойма-ой ёки омонат муддати оxирида тўлаб берилади. “Барака” омонат турида эса маблағлар 3 ва 6 ой муддатга қабул қилиниб, ушбу омонатга ҳисобланган фоизлар ҳам бошқалари каби мижозлар истаган вақтда ойма-ой ёки омонат муддати якунида тўлаб берилади.
Банк мижозлари ушбу омонат турларидан самарали фойдаланиб ўзлари учун қўшимча даромадга эга бўлишмоқда. "Туронбанк" АТБдаги омонатлар "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди" томонидан кафолатланади.