Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар салмоғи ошиб бормоқда

5 Mar 2016
«Туронбанк» АТБ томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар салмоғи ошиб бормоқда

2016 йил давомида Туронбанк АТБ томонидан мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида, янги хизмат турлари ишлаб чиқилди ҳамда мижозларга ушбу хизмат турлари таклиф этиб келинди. Янги банк хизмат турларини кўпайиши натижасида 2016 йилнинг 2 ойлик якунлари бўйича Туронбанк АТБнинг филиаллари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга жами 18.739,5 млн. сўмлик хизматлар кўрсатилди. Ушбу кўрсаткич ўтган 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 6%га ёки 1.053,5 млн. сўмга ошган. Хусусан, юридик ва жисмоний шахсларни кредитлаш амалиётларидан олинган даромадлар ўтган 2015 йилга нисбатан 857,2 млн. сўмга оширилишига эришилди.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 70
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech