Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ ва «KazakhExport» АЖ ўртасида икки томонлама Ҳамкорлик Келишуви имзоланди

25 Jun 2019

Жорий йилнинг июнь ойида «Туронбанк» АТБ ва Экспорт суғурта компанияси «KazakhExport» АЖ (Қозоғистон Республикаси) ўртасида савдони молиялаштириш (Қозоғистон Республикасидан импортни амалга ошириш) соҳасида томонларнинг ўзаро манфаати ва узоқ муддатли ҳамкорлиги бўйича 20 млн. АҚШ доллари миқдоридаги икки томонлама Ҳамкорлик Келишуви имзоланди.  

Келишувни имзолаш Қозоғистон Республикаси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида, шу жумладан, “ЭСК “KazakhExport” АЖ Бошқаруви Раиси Исаков Руслан Викторович бошчилигида амалга оширилди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ўзаро савдо алоқаларини ривожлантириш учун савдони молиялаштириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашувда муассасалар ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувга асосан ўзаро муносабатлар ва имкониятларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, муассасалар мавжуд натижалар билан чекланмасдан узоқ муддатли молиялаштириш соҳасида ҳам ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 61
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech