
MoneyGram Янги йил арафасида ҳамкор-банклар билан биргаликда Хитойга пул ўтказмаларини юборган ўз мижозларига экосумкалар совға қилди.
Акция пойтахтимизда «Ипак йўли», «Ипотека-банк», «Оrient finans» ва «Туронбанк» АТБларнинг бўлинмаларида 2016 йилнинг декабрь ойида ўтказилди. Совғалар банк бўлинмаларида пул ўтказмалари амалга оширилганидан сўнг тақдим этилди.
MoneyGram тизимидан совға — бу енгил, ихчам ва чидамли бренд экосумкасидир.
Бизнесдаги экология — бу ниятларнинг шаффофлиги ва инсонлар ҳақида қайғуриш. Бизнинг банк ва MoneyGram компанияси ўз мижозлари ҳақида қайғуради ва улар билан муносабатларни очиқ ва шаффоф бўлишига ҳаракат қилмоқда. «Туронбанк» ва MoneyGram пул ўтказмалари ва пулли хизматларнинг глобал сервиси бўлиб, бутун дунё бўйлаб тан олинган ҳамда дўстлар ва яқинлар билан молиявий алоқа тизимидир.