Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ Валюта амалиётларидаги яратилган қулайликлар

13 Jun 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5177-сонли Фармони билан валюта бозорини янада либераллаштириш, резидент жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчаларига эркин сотиши ва конверсион бўлимларда сотиб олинган валютани халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали сотиб олиниши ва чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиш имкониятлари яратилди. Шу ўринда “Туронбанк” АТБ томонидан конверсион амалиётларни янада ривожлантириш ва бу амалиётларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, банкнинг масофадан бошқариш “Turon Mobile” иловасида “он лайн конверсия” дастури ишга туширилди. Дастурнинг афзалликлари шундаки, туну-кун мобил илова орқали конверсион операцияларни дунёнинг истлаган қисмидан амалга ошириш имкониятидир. 

Бугунги кунда банкимиз бир қатор йирик банклар билан вакиллик алоқаларини ўрнатган бўлиб, улар жумласига Bank of China, KEB Hana Bank, Сбербанк России, ВТБ Банк Москвы, ПАО «Промсвязьбанк», АКБ «Asia-Invest bank», Тожикистон Республикасининг “Ориёнбанк”и киради.

Хозирда банк томонидан Европа ва Америка қитъасидаги энг нуфузли банклар билан вакиллик муносабатларини ўрнатиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Ташқи савдо шартномалари ҳажми йилдан-йилга ўсиб бориши мижозларнинг банкимизга бўлган ишончи ошиб бораётганининг далолатидир.

Хусусан, 2018 йилнинг I - чорагида экспорт шартномалари бўйича тушумлар ҳажми 60,92 АҚШ долларини ташкил қилиб, бу ўтган 2017 йилнинг I - чорагига нисбатан 145,33  фоизга кўпдир. Импорт шартномалари бўйича тўловлар 2018 йилнинг I - чорагида 43,94 АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, 2017 йилнинг I - чорагига нисбатан 126,70 фоизга ошган.

Шунингдек, «Туронбанк» АТБ ўз мижозларига 4 турдаги халкаро тўлов карта маҳсулотларини тақдим этмоқда, булар – VISA Electron, VISA Classic карталари, VISA Gold имтиёзли картаси ва VISA Business корпоратив картасидир. Истеъмолчи манфаатларига мўлжалланган нарх сиёсати ҳамда юқори хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида банк томонидан VISA халқаро пластик карталарига хизмат кўрсатиш нархлари тушириб борилмоқда. 

 2018 йил 1 январ ҳолатига банк томонидан жами 1 455 та VISA карталар муомалага чиқарилган. Умумий ҳисобда VISA карталари орқали амалга оширилган айланма миқдори 9,6 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Шулардан, банк томонидан cавдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига ўрнатилган терминаллар орқали амалга оширилган айланма миқдори 2,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилган.

Шунингдек, «Туронбанк» АТБ томонидан бир йирик лойиҳа – MASTERCARD халқаро тўлов тизимини жорий қилиш бўйича амалий ишлар бошланган бўлиб, хозирда мазкур лойиха якуний босқичда турибди.

Халқаро пул ўтказмалари тизимлари

2018 йилда «Туронбанк» АТБ тизимида 34 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари мавжуд бўлиб, улар орқали 5 турдаги «Western Union», «MoneyGram», «CONTACT», «Золотая Корона» ҳамда «Юнистрим» халқаро пул ўтказмалари тизими аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

2018 йилнинг I - чорагида халқаро пул ўтказмалари бўйича айланма 49,63 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2017 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 5,78 фоизга ўсди.

Шунингдек, халқаро пул ўтказмалари соҳасида янги мижозларни жалб этиш мақсадида келгуси йилларда халкаро пул ўтказмалари тизимлари билан ҳамкорликда янги хизмат турлари ва турли хил акциялар ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Халқаро пул ўтказмалари бўйича янги жорий этилган хизматлардан бири бу мижознинг талабига кўра юборилаётган ёки қабул қилинаётган пул ўтказмасини миллий валютада амалга оширилишидир. Бунда мижоз пул ўтказмасини қисман хорижий валютада қисман миллий валютада олиш имконияти мавжуд.

ТУРОНБАНК-МОЛИЯ БИЛАН ИШЛАБ ОДАМЛАР ХАҚИДА ЎЙЛАЙМИЗ!

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 45
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech