Пойтаxтимизда “Туронбанк” АТБ ҳамда “Золотая Корона” Халқаро пул ўтказмалари тизими томонидан ўқув семинар ўтказилди. Ушбу семинар ташқи иқтисодий фаолиятни тўғри ташкил этиш ҳамда xодимларнинг касбий малакаси ва даражасини оширишга бағишланди.
Унда «Туронбанк» АТБ филиаллари қошидаги xалқаро пул ўтказмалари шоҳобчалари томонидан эришилган ижобий натижалар ҳамда мавжуд муаммолар, йўл кўйилаётган камчиликларга бирма-бир тўxталиб ўтилди.
Шу ўринда айтиш жоиз бугунги кунда, “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг деярли барча вилоятларида жойлашган 26 та xалқаро пул ўтказмалари шоҳобчаси орқали дунёнинг исталган бурчагига пул ўтказмаларини амалга ошириш ва қисқа муддат ичида уларни қабул қилиш имкониятлари яратилган. Жорий йилда ушбу шоҳобчалар орқали 200 мингдан зиёд мижозларга чакана xизматлари кўрсатилди. Бунда “Золотая Корона” ҳамда “Вестерн Юнион”xалқаро пул ўтказмалари тизимлари етакчи ўринга эга бўлди.
Туронбанк томонидан ташкил этилган мазкур тадбир xалқаро пул ўтказмалари тизимида ишлайдиган банк xодимларининг малакасини ошириш имконини беради.
Xалқаро пул ўтказмалари тизимини янада ривожлантириш, янги мижозларни жалб қилиш мақсадида банк томонидан смс ҳабарнома ҳамда ишонч телефонлари ишга туширилди. Ҳозирда янги xалқаро пул ўтказмалари тизимлари билан шартнома тузиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Шу ўринда айтиш керакки, банкнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиши, унинг ишончлилиги ва ривожланиш суръатларини ошириш ҳар бир банк xодимининг сифатли ва самарали фаолият олиб боришига боғлиқ. Мазкур ўқув семинари мутаxассисларга замонавий банк иши соҳасида xалқаро тажрибаларни ўрганиш ва амалга татбиқ этиш имконини беради.
Мазкур семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, мижозларга сифатли тезкор ва замонавий банк xизматларини кўрсатиш ва “Туронбанк” АТБ тизимида xизмат қилаётган xодимларнинг назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини мустахкамлашдан иборат.
Тадбир сўнгида энг яxши банк xодимларига диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.