Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ янги «ОВЕРДРАФТ» кредит турини таклиф этади.

13 Feb 2017

«ОВЕРДРАФТ» кредитининг қулайлик томони шундан иборатки, банк пластик карта эгалари ўз ойлик маоши ёки пенсияларидан ташқари маблағга зарурат туғилганда, ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда ўз эҳтиёжларини қондиришлари мумкин.

Кредит очиқ линия кўринишида ажратилиб, мижоз кредитнинг фақат фойдаланган қисми учун фоиз тўлайди.

Кредитдан фойдаланиш муддати 12 ой бўлиб фоиз ставкаси йиллик 14 фоиз миқдорида белгиланган.


Пенсионерлар учун қуйидаги «ОВЕРДРАФТ» кредит турлари мавжуд

  • "Узоқ умр” кредит хизмати пенсионер-ларнинг 5 ойлик нафақа тўловлари миқдорида 1 йил муддатга берилади.

  • “Мадад” кредит хизмати бўйича қарз олувчига бир ойлик пенсия миқдорининг 50 фоизигача миқдорда кредит берилади.

Ушбу кредитни олиш учун пенсионерлар томонидан банкга таъминот тақдим қилиш талаб қилинмайди.


Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати

  • Паспорт нусхаси;

  • СТИР гувоҳномаси нусхаси (ИНН).


*«ОВЕРДРАФТ» кредити пенсия тўловини тўлиқ 100 фоиз пластик карталарга ўтказиш шарти билан тақдим этилади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 119
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech