Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“ТУРОНБАНК” АТБ: ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА БЕФАРҚ ЭМАСМИЗ

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
10 Jul 2017

 “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, уларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш мақсадида молия муассасаси томонидан турли мавзуларда давра суҳбатлари, семинар тренинглар ўтказилиб келиняпти.

Навбатдаги семинар мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда “Ички аудит хизмати, уларга қўйилган талаблар” ва “Тижорат банкларида ички назоратни миллий қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солиш” мавзусида ташкил этилди.

Семинарда таниқли ёзувчи Тоҳир Малик ва янгидан тузилган Ёшлар Иттифоқи Кенгашининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси  ўринбосари Бобур Мирзаев сўзга чиқишди.    — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  30 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги маърузасида юртимизда ёшларнинг ҳар  жиҳатдан етук, ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етказиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим эканлигини таъкидлаб ўтдилар, — дейди Бобур Мирзаев. — Янги ташкил этилган Ўзбекистон  ёшлар иттифоқига айни пайтда катта ҳуқуқ ва имкониятлар берилмоқда. Бу борада банкда бўладими ёки бошқа ташкилотда барчамиз бир мушт бўлиб, ватанимиз  муаммоларни бартараф этишга бел боғласак ҳаётимиз бунданда яхшиланади.

 “Туронбанк” акциядорлик-тижорат банки тизимида фаолият олиб бораётганларнинг катта қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил қилади, — дейди Банк ходимлари билан ишлаш департаменти директори Бахром Алижонов. — Ёш мутахассисларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида соҳада қатор имкониятлар мавжуд. Бунда молия-банк тизимида катта тажрибага эга мутахассисларнинг тажрибаларини ёшларга ўргатиш мақсадга мувофиқ. Семинар-тренингларни қуйи тизимлармизда ҳам давом эттирамиз. Токи ёшларимиз Президентимиз маърузада кўрсатган вазифаларни тушиниб етишсин.

Семинарнинг кейинги қисмида “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкида “Ички аудит ва ташқи аудит текширувлари бўйича муаммолар”  мавзусида “Делойт энд Туш” аудиторлик компанияси Бош директори ўринбосари Турғун Тоҳиров  тижорат банкларнинг молиявий йил якунлари бўйича фаолиятини халқаро стандартлар асосида аудит қилишдан кўзланган мақсад ҳамда аудитни ўтказиш жараёнлари тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек, мазкур мавзуда Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ижрочи директори Равшан Ҳайдаров ички аудитга нисбатан қўйилган ички ва халқаро талаблар, банк тизимида ички аудит хизматининг асосий мақсади ва вазифалари тўғрисидаги илмий-амалий  маълумотлар билан қатнашчиларни таништирди.  Ички аудит хизмати банкда амалга оширилган операциялар, ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва очиқлиги ҳамда операциялар  Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари асосида бажарилгани ҳақида молия муассасаси Кенгашига маслаҳатлар берувчи мустақил таркибий тузилма эканини алоҳида таъкидлади. Маърузачилар  ички аудит ўтказиш ва унинг меёрлари ва бошқа қатор саволларга жавоб қайтаришди.

“Тижорат банкларида ички назоратни миллий қонунчилик ва меъёрий хужжатлар асосида тартибга солиш” мавзусида  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азиз Абасов маърузаси тингланди. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида мамлакатимизда  Қонун ва қонуности хужжатлари қабул қилинган. Жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдги "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигининг Низомлари ноқуқонуний ҳаракатларнинг айланишини  чеклашда муҳим аҳамият кабс этади. Албатта, бундай амалий семинарлар иштирокчиларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаб,  ички назоратни самарали ташкил этишда  фойдали бўлди.

Семинар якунида банкнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, ёшлар билан ишлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

Иштирокчилар бу каби семинарлар ходимларнинг ушбу йуналишдаги билим ва кўникмалари ортишига хизмат қилишини қайд этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 499
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech