Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБда 2017 йил сарҳисоби

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
4 Jun 2018

2018 йил 4 июнь куни устав капиталида давлат улуши 97 фоизни ташкил этувчи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкида 2017 йил якунларига бағишланган акциядорларнинг йиллик ҳисобот умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўз олган банк Бошқаруви Раиси Ч.С.Мирзаев банк томонидан 2017 йилда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар, барча иқтисодий меъёрларнинг бир неча бор ўсганлиги ва давлат муассасалари томонидан банк қўллаб қувватланганлигини алоҳида таъкидлаб, жумладан қуйидагилар юзасидан ҳисобот берди.

Банк Бошқаруви томонидан 2017 йилда банк фаолиятини ривожлантириш, филиаллар, минибанклар ва банк хизматларини кўрсатувчи таркибий бўлинмаларни кенгайтириш, банкнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, жумладан, банк капитали ва депозитлари ҳажмини ошириш, активларнинг сифат жиҳатидан яхшилаш ҳисобига банкнинг молиявий барқарорлигини ва ликвидлилигини ошириш, иқтисодиётни реал секторига инвестиция маблағларини йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Банк ўзининг 19 та филиали, 30 та минибанки, 32 та халқаро пул ўтказмалари, 22 та валюта айирбошлаш шохобчалари ва 43 та коммунал, жамғарма ва махсус кассалар орқали жисмоний ва юридик шахсларга банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Хўжалик субъектлари ва аҳолига кўрсатилаётган банк хизматлари доирасини кенгайтириш, замонавий банк хизматларини кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида “Мирзо Улуғбек” филиали ўз фаолиятини бошлади. Бундан ташқари, 2017 йил давомида Республика хукумати томонидан юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида “Сирдарё” минибанки, Жиззах вилоятида “Бахмал” минибанки, Тошкент вилоятида “Бекобод” минибанки ва Самарқанд вилояти Булунғур шаҳарчасида “Булунғур” минибанклари очилган бўлиб, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ахолига юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Ҳисобот даврида (2017 йил) банк жами капитали 239,8 млрд. сўмга (185,7 фоизга) ошиб, 368,9 млрд. сўмни ҳамда устав капитали 227,9 млрд. сўмга (555,8 фоизга) ошиб, 277,9 млрд. сўмни ташкил қилди. Жорий йилнинг 1 май ҳолатига банк жами капитали 830,0 млрд. сўмни, устав капитали эса 765,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Устав капитали ўсишининг асосий омили бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан банк устав капиталига 50,0 млрд. сўм, 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3066-сонли ва 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3174-сонли Қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан асосан гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш мақсадида банк устав капиталига босқичма-босқич равишда 665,4 млрд. сўм улуш киритилганлиги билан изоҳланади.

2017 йилда банкнинг I-даражали капиталининг етарлилик даражаси 24,1 фоизни (меъёр 9,5 фоиз), банк капиталининг етарлилик даражаси эса 26,1 фоизни (меъёр 12,5 фоиз) ташкил этди. Жорий йилнинг 1 май холатига I-даражали капиталининг етарлилик даражаси 42,0 фоизни ва банк капиталининг етарлилик даражаси эса 43,0 фоизни ташкил этди. Жорий ликвидлик коэффициенти ҳам меъёрдан анча юқори.

2017 йилда банк активлари 1,6 трлн. сўмни ташкил этди. Банк активларининг кўпайиши асосан кредит қўйилмаларининг 396,1 млрд. сўмга, банк устав капитали 227,9 млрд. сўмга ва бошқа активларнинг 252,2 млрд. сўмга ортганлигиҳиссасига тўғри келади.

Юқорида қайд этилган ижобий ўсишларнинг асосий ресурс манбаи, банк устав капиталининг ҳамда мижозлар базаси ва жалб қилинган депозитлар ҳажми ошганлиги ҳисобланади.

Туронбанкнинг 2017 йил давомида кредитлашга оид фаолияти кредитланаётган тадбирнинг ўзини оқлаш муддатидан келиб чиққан ҳолда, қонунчилик билан таъқиқланмаган барча турдаги объектларни кредитлашга қаратилди.

2018 йил 1 январь ҳолатига банкнинг жами кредит қўйилмалари 906,5 млрд. сўмни ташкил қилди.

Хорижий валютадаги кредитлар салмоғи йилдан йилга ошиб бормоқда ва ҳисобот санасига 31,4 млн. долларни (жами кредит портфелининг 27,8 фоизи) ташкил этди.

Туронбанк тарихида биринчи марта чет эл банкларининг кредит линияларини тўғридан-тўғри жалб қилишга эришилди, бунда республикамиздаги гидроэнергетика соҳасидаги кичик ГЭСларни қуриш ва уларни модернизация қилишни молиялаштириш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Эксимбанки билан 58,5 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини жалб қилиш юзасидан Бош келишув имзоланди.

Инвестицион кредитлар ажратиш бўйича 2017 йил учун режа 357,5 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ҳақиқатда ушбу йўналишда 460,0 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди ёки белгиланган режа кўрсаткичи 128,7 фоизга бажарилди.

2017 йилда банк томонидан Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева сабзавотчилик тармоғида қўшилган қийматни яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 10,0 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси жалб этилди ва тўлиқ ўзлаштирилди. Мазкур кредит линия ҳисобидан жами 7 та лойиҳа молиялаштирилди.

Бундан ташқари, банк томонидан Жаҳон банкининг мавжуд кредит линия маблағлари ҳисобидан 4,4 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, жами 9 та лойиҳа молиялаштирилди.        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилда жойларга ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнларига мувофиқ “Туронбанк” АТБ томонидан жами 16 та лойиҳа амалга оширилди ҳамда ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун 136,4 млрд. сўм миқдорида банк кредитлари ажратилди ва 680 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

“Туронбанк” АТБ томонидан Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури (онлайн) доирасида жами 302 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун 97,2 млрд. сўм миқдорида банк кредитлари ажратилди, кўплаб янги иш ўринлари яратилди.

2017 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадларига 449,6 млрд. сўм кредит ажратилди.

Кредитлаш жараёнида микрокредитлар ажратишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида жами ажратилган кредитларнинг 68,1 млрд. сўми микрокредитлар ҳисобига тўғри келди.

Йил бошидан аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш мақсадида турли истеъмол товарлари (хизматлар) сотиб олиш учун 40,4 млрд. сўм миқдорида истеъмол кредитлари ажратилди, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун 1,9 млрд. сўмтаълим кредитлари ажратилди.

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида ўрнатилган тўлов терминаллари сони 2017 йил давомида 1 323 тага ортиб, ҳисобот даврига 5 572 тани ташкил этди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 131,2 фоизга ортган.

2017 йил давомида ўрнатилган савдо терминаллари орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 1,5 трлн. сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан қарийб 1,4 маротаба ўсган.

Банк пластик карточкалари муомаласини кенгайтириш ва такомиллаштириш бўйича амалга оширилган амалий чоралар натижасида 2017 йил давомида уларнинг умумий сони 412 449 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58 671 донага ортган.

2017 йил давомида тўловларни узлуксиз қабул қилиш мақсадида ўрнатилган инфокиоск ва банкоматлар сони 13 донага ортиб, 234 донани ташкил этдиб, ўрнатилган инфокиоск ва банкоматлар орқали кўрсатилган банк хизматлари учун 2017 йил давомида 251,0 млн. сўм банк даромади олинган.

Республика Ҳукумати томонидан валюта бозорининг либераллаштирилиши, юридик ва жисмоний шахсларининг чет эл валютасини чекловларсиз сотиб олишлари мумкинлиги, чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиши, шунингдек, ўз банк ҳисобварақларидаги чет эл валютасини нақд кўринишида олиши мумкинлиги, банкнинг чет эл валютасидаги барча амалиётларини кенгайишига олиб келди.

2017 йил мобайнида экспорт шартномалари бўйича жами тушум 243,6 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 115,2 млн. АҚШ долларга (189 фоизга) ортган. Импорт шартномалари бўйича тўловлар эса 178,4 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 79,3 млн. АҚШ долларга (180 фоизга) ортган.

2017 йилда халқаро пул ўтказмаси тизимлари орқали ўтказилган пул ўтказмалари умумий ҳажми 273,5 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 104,1 млн. сўмга ёки 161,4 фоизни ошган. Шунингдек, мазкур пул ўтказмалар бўйича воситачилик ҳақи 1,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Юқорида қайд этилган ҳисоботдан кўриниб турибдики, банк бошқаруви томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар натижасида банк республика банклар ўртасида ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда, буни халқаро ва миллий рейтинг компаниялари томонидан банкка берилган ижобий кўрсаткичлар ҳам исботлаб турибди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 469
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech