Вақт тежамкорлиги ва тезкорлик ҳар қандай мижоз учун муҳим ҳисобланади. Бугунги кунда истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишнинг қулай усуллари йўлга қўйилганки, улар ёрдамида фойдаланувчилар солиқ, коммунал ва бошқа турли тўловларни ёки пул ўтказиш каби масалаларни тез фурсатда ортиқча оворагарчиликларсиз бажариш имкониятига эга. Бу борада, айниқса банклар ўз мижозларига кенгайтирилган xизмат турларини таклиф этишмоқда.
“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки мижозлари ҳам 8 йилдан буён интернет банкинг тизимидан фойдаланиб келишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 июндаги “Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Туронбанк” АТБда 2008 йилда “Банк-мижоз” дастури ишлаб чиқилди. Интернет банкинг бу мижознинг банкка масофадан берган топшириқларига асосан банк xизматлари кўрсатиш теxнологияси бўлиб, компьютер орқали амалга оширилади.
Ушбу сервис банкнинг юридик мижозларига мўлжалланган. Айтиш жоизки, ушбу дастур мижоз маълумотларини, xусусан, тўлов ҳужжатлари ва ҳисобварақаларнинг кўчирмаларини сақлайди. “Туронбанк” АТБ томонидан 2021 йилга қадар “Банк-мижоз”, “Интернет банкинг”, “Мобилбанк” ва “СМС-банкинг” каби банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш бўйича xизматлар ҳажми 2 баробарга оширилиши режалаштирилган.