Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

”Туронбанк” АТБда Базель III стандартларини жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Янгиланган сана:  ...
19 Sep 2016

Пойтахтимизда “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан 2016 йилга мўлжалланган кредит ва депозит сиёсатининг амалий ижроси, шунингдек Базeль III стандартларини жорий этиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Тадбир давомида Базeль III стандартларини жорий этиш доирасидатижорат банкларинингмолиявийҳолатини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, шунингдек банкнинг депозит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда муддатли дeпозитларни жалб этиш ва бу кўрсаткични йил бошидагига қараганда 30 фоизга ошириш бўйича асосий вазифалар муҳокама қилинди.

Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, Базeль III – банк фаолиятининг банк назорати бўйича Базель қўмитаси ишлаб чиқаётган янги стандартларидир. У банк капиталига қўйиладиган талабларни кучайтиради ва ликвидликка оид янги меъёрий талабларни киритади. “Базель III” битимидан кўзланган асосий мақсад банк ишида рискларини бошқариш сифатини оширишдан иборатдир. Бу эса ўз навбатида бутун молиявий тизим барқарорлигининг  мустаҳкамланишига олиб келиши керак.

Ўзбекистон Республиакси Марказий банкининг"Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низомидан келиб чиққан ҳолда “Туронбанк” АТБ томонидан банкнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашни, капитал ва ликвидликнинг етарлилигига қўйиладиган талабларнинг кучайтирилишини, БазельIII тавсияларини босқичма-босқич тадбиқ этишни кўзда тутувчи “Ликвидликни бошқариш” сиёсати ишлаб чиқилди ва маъқулланди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимлари жумладан, тижорат банкларида ликвидликни таъминлаш чоралари ва услублари ҳақида тўхталиб ўтишди.Бундан ташқари, улар кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар бердилар.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, Марказий банк томонидан 2016 йил 1 январдан эътиборан ўрнатилган регулятив капиталнинг етарлилик коэффициентиминимал даражаси (11%) “Туронбанк” АТБ томонидан тўла бажарилган.Рисклар бўйича мувозанатлиактивларнинг3фоизи ҳажмидаги капитал консервацияси буферини ҳисобгаолганҳолда регулятив капитал етарлилиги коэффициенти даражасига 2017 йилга бориб12,5%га, 2018 йилга бориб13,5%га, 2018 йил1январдан эса 14,5%гача чиқиш чоралари белгиланди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 687
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech