Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"Туронбанк" АТБда Чакана хизматлари сифати ва кўлами кенгайиб бормоқда

"Туронбанк" АТБда Чакана хизматлари сифати ва кўлами кенгайиб бормоқда
13 Aug 2019

Айни дамда мамлакатимизда банклараро рақобат шароитида аҳолига замонавий банк хизматларини кўрсатиш Туронбанк ривожининг муҳим жиҳатига айланмоқда. Бу борада банк молия бозорининг энг жадал ривожланаётган сегменти, яъни чакана хизматлари сифати ва кўламини ошириш мақсадида, мижозларга тезкор ва қулай хизмат турларини таклиф этиб келмоқда. Жумладан,  

Инновацион хизмат турларидан фойдаланган ҳолда ўз-ўзига хизмат кўрсатишни янада оммалаштириш мақсадида республиканинг барча худудларида 24/7 тизимида фаолият юритувчи “Автоматлаштирилган тўлов марказ”лари жорий этилиб, уларда жами 60 та миллий валюта, 28 та миллий ва хорижий валютада хизмат кўрсатувчи банкоматлар ҳамда 214 автоматлаштирилган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи киоскалар ўрнатилган. Шунингдек, Туронбанк тижорат банклари ўртасида биринчи бўлиб “MasterCard“, “UnionPay”, “Humo” ва “UzCard” тўлов тизимларига мансуб тўлов карталарини бир банкомат ёки терминалда хизмат кўрсатиш амалиётини жорий қилган.

turon_atms_png.png

Бугунги кунда пластик карточка жуда қулай тўлов воситасига айланди. Ривожланган инфратузилма ёрдамида карточка эгалари ундан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларида бемалол фойдалана олишади. Пластик карточка билан боғлиқ бизнес юқори технологияларга асослангани билан ажралиб туради. Шу ўринда Туронбанкда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ва пластик карточкалар эмиссиясини кўпайтириш борасида қатор амалий чоралар кўрилиши натижасида жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар  умумий сони 523 минг донани ташкил этди. Бугунги кунда мижозларга “Humo” ва “UzCard” тўлов тизимлари пластик карточкалари ҳамда “MasterCard“ ва “Visa” халқаро тўлов карталари таклиф этилмоқда.

Шунингдек, банк томонидан мини-банклар, жамғарма кассалари, савдо ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 7 минг донага яқин тўлов терминаллари ўрнатилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Шу билан бирга банк томонидан жами 2700 дона “Humo” миллий тўлов тизимига мансуб тўлов терминаллари ўрнатилган. Банк томонидан 240 дан ортиқ автоматлаштирилган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи киоскалар жойлаштирилгани эса мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини кўрсатмоқда.

Туронбанк мамлакатимиз фуқаролари даромадларини янада кўпайтириш учун шароит яратиш мақсадида ҳам миллий, ҳам хорижий валютадаги кўплаб омонат турларини  таклиф этади. Муҳими, бунда мижоз манфаати устувор ҳисобланади. Бугунги кунда банкда жозибадор шартларда миллий валютадаги йиллик 21% гача ҳамда хорижий валютадаги 7% гача бўлган муддатли, жамғарма ва онлайн омонатлар амал қилмоқда. 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра, жисмоний шахсларнинг омонат ҳисоб рақамларидаги қолдиқ миқдори йил бошидагига нисбатан 138 фоиз, миллий валютада 135 фоизга кўпайди.

Шу билан бирга банкда аҳоли омонатлари дахлсизлигини таъминловчи биометрик идентификациялаш тизими жорий қилинган.

Ҳозирги кунда масофадан хизмат кўрсатиш хизматлари борган сари оммалашиб боряпти. Эндиликда маблағларни бошқариш 24/7 режимида смартфон ёки планшет ёрдамида амалга оширса бўлади. Бу эса мижозларга ўзига қулай вақт ва жойда туриб, хизмат учун тўлов ўтказиш имконини беряпти. Туронбанкнинг “MyTuron” мобил иловаси орқали коммунал ва бюджет тўловларини амалга ошириш, онлайн тарзда пул маблағларини муддатли омонатларга ўтказиш, онлайн конверсия амалиётларини амалга ошириш  каби хизматларни амалга ошириш мумкин. Йил бошидан мобил илова орқали банк мижозларига 5 млн. 130 минг АҚШ доллари сотилди ва 1,5 млрд. сўм пул маблағлари миллий валютадаги омонатларга жойлаштирилди.

mobile_phone.png

Шунингдек, Туронбанк мижозларга қулайлик яратиш, банк хизматларини автоматлаштириш ҳамда масофавий банк хизматлари қамровини кенгайтириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида “Интернет-банкинг”, “SMS-банкинг” ҳамда “Мобил-банкинг” тизимлари фойдаланувчилари сони бир неча баробарга ошиб бормоқда.

Чакана хизматларнинг яна бир муҳим йўналиши, бу – пул ўтказмаларидир. Туронбанк ўз мижозларига «Western Union», «MoneyGram», «CONTACT», «Золотая Корона» ҳамда «Юнистрим»  халқаро пул ўтказмалари тизимларини таклиф этмоқда.

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда пул ўтказмасини нақд ёки нақдсиз кўринишда, миллий ёки хорижий валютада ҳам жўнатиш мумкин.

Бир сўз билан айтганда, мижозлар эҳтиёжларига мос хизматлар кўламини кенгайтириб бориш Туронбанкнинг чакана хизматлари ривожланишининг асосий мезонига айланган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 18
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech