Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБда иқтидорли кадрлар танлови

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
3 Oct 2018

Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир.

Ўз ўрнида, “Туронбанк” АТБ томонидан иқтидорли ёшларларни қўллаб – қувватлаш, ёшлар ўзларининг иқтидор ва қобилиятларини тўлақонли намоён этишлари учун амалга оширилаётган ишлари ҳам диққатга сазовордир.    

Бунинг исботи сифатида, Туронбанк тизимига иқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 4-курс талабаларини           ишга қабул қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда “Иқтидорли кадрлар танлови” тест синови ташкил этилди.

Тест синови тадбири энг аввало пойтахт Тошкент шаҳрида ўтказилиб, унда 5 та олийгоҳ, жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Халқаро Вестминстер университети ҳамда Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институтидан жами 74 та талаба қатнашди. Шунингдек, бугунги кунга Фарғона, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақолпоғистонда ташкил этилган “Иқтидорли кадрлар танлови” тест синовида иқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасаларининг талабалари фаол қатнашди. Айни пайтда Хоразм ҳамда Бухоро вилояти талабалари тест синовидан ўтиш жараёни давом этмоқда.

Тест саволлари жами 30 та бўлиб, шундан математика 15 та савол (1 та саволга тўғри жавоб 3,1 балл), мантиқ 5 та савол (1 та саволга тўғри жавоб 2,1 балл), инглиз тили 10 та савол (1 та саволга тўғри жавоб 1,1 балл) жами тўплаш мумкин бўлган максимум балл 68 баллни ташкил этади.

Тест натижаларига кўра, 50 баллдан (73,5%) юқори балл тўплаган талабалар сони кўпроқ қисмини ташкил қилмоқда. Бу эса ўз навбатида, ёшлар орасида изланувчан ва иқтидорли кадрларни Туронбанкка жалб қилиш ва келгусида улардан малакали кадрлар етишиб чиқишига шароит яратилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Туронбанк раҳбарияти томонидан ташкил қилинган “Иқтидорли кадрлар танлови” ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, ўз устида ишлашга ундаш билан бирга, республикада ёшларни қўллаб-қувватлашга доир амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшаётган ҳиссаси сифатида баҳолаш мумкин.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 535
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech