Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБда навбатдаги Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўқув семинари

26 Jun 2018

«Туронбанк» акциядорликтижорат банки томонидан ходимларнинг ҳуқуқий онги, маънавий-маърифий савияси ва касбий малакасини ошириш мақсадида жорий йил бошидан мамлакатимизнинг вилоят марказларида ўтказиб келинаётган ўқув семинарининг навбатдагиси жорий йилнинг 22-24 июнькунлари жанубий воҳа – Қашқадарё вилоятида «Чакана банк хизматларининг банк тизимидаги ўрни» мавзусида ўтказилди.

Семинарда Бош офис ва унинг Тошкент шаҳри ҳамда вило­ятдаги филиаллари ходимлари билан бирга бир қатор соҳа мутахассислари ҳам иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплиги­ни ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3620-сонли Қарори талаблари­дан келиб чиққан ҳолда ташкил этилиб, банк томонидан аҳоли ва мижозлар, шу жумладан, корпоратив мижозлар учун ишлаб чиқилган ян­ги хизмат турлари хусусида батафсил маълу­мотлар берилди ҳамда мижозларнинг савол­ларига атрофлича жавоблар қайтарилди.

Шундан сўнг ўқув семинар машғулотлари бошланиб, унда Туронбанк томонидан жисмоний шахсларга таклиф этилаётган чакана хизмат турлари, “Тижорат банклари чакана хизматларни кўрсатишдаги рискларни бошқариш”, “Молиявий хизматларни жорий этишда илғор хорижий тажриба ва улардан фойдаланиш”, “Банк ходимларининг касб одоб-аҳлоқи кодекси ҳамда ходимларнинг муомала маданияти” масалаларига оид мавзуларда мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Ўқув семинарда Қашқадарё маданияти ва тарихи ҳақида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Шухрат медали соҳиби Поён Равшанов маъруза қилиб, муҳтарам Президентимизнинг шу йил январь ойида воҳага ташрифи вақтида буюк аллома Абул Муъийн ан-Насафий ҳазратлари ҳаёти ва ижоди ҳақида билдирган фикрлари ҳамда буюк алломанинг муқум қўним топган жойларини ободонлаштириш бўйича қилинган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.

Аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, интелектуал савияни ўстириш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мавзусида Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Хуршида Халиковани марузаси иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди.

Семинарда айниқса, Ҳалқ оғзаки ижоди – бахшичилик санъати бўйича Ўзбекистон ҳалқ бахшиси Ражабов Махмадмуротнинг бахшичилик маҳорати, куйланган терма-достонлари барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Шу ўринда “Туронбанк” акциядорлик-тижорат банкининг келгусидаги ривожланиш стратегиясини белгилаб беришда хамда банк тизимидаги кадрларнинг хар томонлама баркамол ва етук инсон бўлишида ўтказилаётган семинар ва давра суҳбатларининг роли ва аҳамияти катта эканлиги такидлаб ўтилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

Мазкур семинарнинг бошқа ўқув семинарлардан фарқи ходимларнинг билим ва малакасини ошириш билан бирга қадимий обида ва зиёратгоҳларга қадамранжида қилиш ҳамда буюк саркарда Амур Темур бобомиз ташабуси билан барпо этилган “Оқсарой” мажмуаси билан танишиш орқали ўтган аждодларимиз куч қудратига бўлган ишончи ва тафаккури янада ортишига ҳамда миллий анъана ва қадриятларни янада чуқурроқ англашига, ўз она юрти учун сидқидилдан хизмат қилишга ундашидир.

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида, семинар иштирокчилари Қарши шаҳрининг тарихий қадамжоларга зиёрат-туризмини амалга оширдилар.

Жумладан, Шаҳрисабз шаҳридаги А.Темур хиёбонида жойлашган ва соҳибқирон томонидан бунёд этилган “Оқсарой” мажмуасига ва унда жойлашган Дорул-ул саодат, Дорул-ул-тиловат мажмуалари, Чубин мадрасаси (эски номи А.Темур тариҳий ёдгорликлар музейи), Кўк гумбаз ва бошқа диққатга сазавор жойларига саёҳат қилишиб, ушбу заминнинг ўзига хос миллий анаъналари ҳамда бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 109
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech