Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБда навбатдаги махсус семинар: Пул муомиласи, пластик карталар ва омонатлар

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
20 Jun 2017

Республикамизда кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, уларнинг манавий-маърифий савиясини ошириш мақсадида “Туронбанк” АТБда турли мавзуларда давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

Бу галги тадбир ҳам ўзига хос тарзда, қизиқарли, сермазмун ва тассуротларга бой бўлди.

Хусусан, мазкур тадбирда ҳозирда дунё мусулмон оламида муборак ой - “Рамазон ойи”да Тошкент шаҳар имом хатиби Анвар қори Турсунов ўзларининг мазмунли маърузалари билан иштирок этиб, диннинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ислом динининг асл фазилатлари ҳақида ҳамда Давлатимиз Раҳбарининг яқинда Андижон вилоятига ташрифлари чоғида сўзлаган нутқида қайд этиб ўтган диний-эсктремизм ва унинг олдини олиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўллари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, семинарда “Банкнинг рақобатбардошлигини оширишда ахборот коммуникацион технологияларнинг роли”, “Чакана банк хизматларини ривожлантиришда дистанцион банк хизматларининг ўрни” мавзусида Банк молия академияси доценти Ф.А.Аллаяров маъруза қилди.

Шу билан бирга, “Банк соҳасидаги маркетинг инновациялари” хамда “Инфляция ва девальвация, уларнинг олдини олишда халқаро тажрибада қўлланиладиган молиявий инструментлар” масалаларига оид мавзуларда Корпоратив бошқарув Маркази мутахассисларининг маърузалари тингланди.

Шу ўринда “Туронбанк” акциядорлик-тижорат банкининг келгусидаги ривожланиш стратегиясини белгилаб беришда хамда банк тизимидаги кадрларнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсон бўлишида ўтказилаётган семинар ва давра суҳбатларининг роли ва аҳамияти катта эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Туронбанк ўтган йиллар давомида банк тизимига доир қонунчилик ҳужжатлари асосида ўз фаолиятини кенгайтириб бориб, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларининг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилишга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Шунингдек, бўлиб ўтган тадбирда Туронбанк жорий 2017 йилда ҳам банк фаолиятини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиши ва бунинг учун амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида мутахассисларнинг маърузари асосида банк фаолиятини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш, замонавий банк хизматлари кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш борасида масъул ходимлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 464
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech