Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБда навбатдаги семинар

Янгиланган сана:  ...
17 Oct 2017

Таъкидлаш жоизки,кейинги пайтда банк тизимидаги янгиликлар халқимизнинг соҳага бўлган ишончини янада ошириб бормоқда. Бу ўзгаришларнинг узвий давоми сифатида Президентимиз томонидан  жорий йилда қабул қилинган сўнгги қарорлари ҳам тизим фаолиятини яна бир босқичга кўтаришга замин яратмоқда. Бу ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш эса соҳа ходимлари учун муҳим саналади.

Мижозларнинг мустаҳкам ишончи, банкнинг барқарор ривожланиши ҳамда унинг молия бозорида етакчилардан бирига айланиши бевосита ҳар томонлама малакали мутахассис кадрларга боғлиқ. Шу боис ҳам, “Туронбанк” АТБ ходимлар малакасини доимий равишда ошириб боришга алоҳида эътибор қаратади ва улар учун доимий равишда турли мавзуларга бағишланган илмий-амалий семинарлар ташкил этилади.

 Навбатдаги семинар “Бош банк ва банк филиалларида кредит портфелининг жорий мониторингини ташкил қилиш” ҳамда “Кредит портфелининг сифатини оширишда банк филиаллари масъул ходимларининг вазифалари” мавзусида бўлиб ўтди. Унда  Республика Марказий банк  вакиллари, «Туронбанк» АТБ раҳбарияти ҳамда банкнинг Кредитлаш департаменти ва филиаллардаги кредитлаш бўлимлари ходимлари иштирок этди. Қайд этиш жоизки, «Туронбанк» АТБ томонидан ташкил этилаётган ҳар бир учрашувларда халқимизнинг турли йўналишдаги таниқли инсонлари, академик олимлари ҳам таклиф этилади. Бу эса семинарларнинг янада сермазмун ўтишига замин яратмоқда. Навбатдаги анжуманга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Бахтиёр Назаров ҳамда Аграр университети профессори Болташ Абдуалимовларнинг таклиф этилгани учрашувга файз бағишлади.

Шуни таъкидлаш керакки, мазкур учрашув мамлакатимиз Президенти томонидан банк тизимини янада ривожлантиришга доир қабул қилинган сўнгги қарорларни чуқур ўрганиш ва ижросини таъминлашда амалга ошириладиган устувор вазифалардан иборат бўлди. Хусусан, жорий йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда 4 октябрдаги “Тижорат банкларининг ликвидлигини қўллаб-қувватлашда пул-кредит инструментларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари туғрисида”ги Президент қарорларининг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга тушунтириб беришдан иборат бўлди.

Шунингдек, семинарда Марказий банк мутахассислари ҳам иштирок этиб, улар давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ва худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг “On Line” дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар хусусида маърузалар қилишди. Шунингдек, кредит ахбороти алмашинуви борасида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбир якунида Туронбанк тизимида Президентимизнинг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширилиши, банк фаолиятини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш ҳамда хизматлар сифатини янада ошириш хусусида устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 449
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech