Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБдан яна бир замонавий банк хизматлари офиси. Эндиги манзил Нукус

Янгиланган сана:  25 Декабр 2019, 09:23
25 Dec 2019

Бугунги кунда “Туронбанк” АТБ томонидан аҳолига банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида аҳоли гавжум жойларда “Банк хизматлари офислари” ҳамда 24/7 шохобчалари ташкил этилмоқда. Улардан яна бири Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахти бўлмиш Нукус шаҳрида очилди.

photo_2019-12-24_13-30-18.jpg

У ерда малакали банк ходимлари юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатади. Хусусан, офисда ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш, кредит олиш учун ариза бериш, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини бажариш мумкин. Замонавий банкомат ва инфокиосклар 24/7 режимида ишлайди.

photo_2019-12-24_13-30-14.jpg

Бу миллий ва халқаро пластик карталардаги маблағларни нақдлаштириш, коммунал, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни ҳафтанинг исталган куни, ҳар қандай вақтда амалга ошириш имконини беради. Марказларда жойлаштирилган универсал кассалар эса мижозларнинг навбат кутиб, сарсон бўлишларига ҳам чек қўяди. Биргина ходимнинг ўзи ҳар қандай саволга жавоб бериб, сифатли хизмат кўрсата олади.

photo_2019-12-24_13-30-12.jpg

Шунингдек, ушбу офислар орқали “Туронбанк” АТБ мижозлар учун махсус “Markaz” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқди. Унга кўра, барча “Банк хизматлари офислари”нинг янги мижозлари учун “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақи бир йил давомида бепул этиб белгиланди, яъни 0%.

photo_2019-12-24_13-30-13.jpg

Маълумот ўрнида айтиш керак, “Туронбанк” АТБнинг бундай банк хизматлари офислари 10 тага етди. Келгусида ҳам бутун республика миқёсида уларнинг сонини бир мунча кўпайтириш режалаштирилган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 266
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech