12 Apr 2016
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан банк тизимини барқарор ривожлантириш ҳамда капиталлашув даражаси ва ресурс базасини ошириш борасидаги алоҳида қўллаб-қувватлаши натижасида фонд биржалари орқали сотилаётган банк акцияларига инвесторларнинг қизиқиши янада ортмоқда.
«Туронбанк» АТБ учун молия бозорининг устивор йўналишларидан бири бу қимматли қоғозлар бозорида фаол иштирок этиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси молия бозорида 25 йилдан буён фаолият юритиб келаётган «Туронбанк» АТБ «Тошкент» РФБ қимматли қоғозлар билан амалга оширилган битимлар сони бўйича 2015 йилнинг энг яхши эмитенти деб эътироф этилди.
Банк бу соҳада тақдим этилаётган хизматлар кўламини ошириб, потенциал мижозлар учун фонд бозоридаги маҳсулотлар турини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Банкнинг инвестиция портфелидаги "Universal Sug'urta" AJ нинг 3 924 458 872 сўмлик (38,11 фоиз) акцияларини ҳамда “FAHRLI-KOMMUNAL-SERVIS” МЧЖ устав фондидаги 25,0 фоиз банк улушини “бозор” баҳосида (7178 000 сўм) потенциал инвесторларга сотиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.
/
Манба:
кўрсатилмаган
/
Кўришлар:
459