Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБнинг Халқаро кредит линиялари доирасида амалга ошираётган лойиҳалари

7 Nov 2017

Бугун мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини, айниқса, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчиликни ривожлантириш, бу борада янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари таьбири билан айтганда, қишлоқ жойларда замонавий кўп тармоқли фермер хўжаликларини барпо этиш, шу йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратиш зарур. Дархақиқат, ҳар қандай истиқболли режа молиявий кўмакка мухтож. Бунда эса банклар томонидан тақдим этиладиган кредитлар ахамиятли. “Туронбанк” АТБ ҳам барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги ривожи йўлида самарали лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб келаётган молия муассасаларидан биридир.

“Туронбанк” АТБ зиммасига қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳаларни молиялаштириш вазифасини қўйилган. Улар орасида “Agro Hamkor Export” фермер хўжалиги ҳам бор. Банк тадбиркорга 2 гектар ер майдонига тежамкор энергия асосида иссиқхона ташкил этиш учун 900 минг АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратди. Лойиҳа бўйича кредит 5 йил муддатга 6 фоизлик устама хақ тўлаш шарти билан тақдим этилди. Шу ўринда қўшимча қилиш керак, ушбу кўмак Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида мамлакатда мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш лойихаси асосида молиялаштирилди.

Кредит эвазига барпо этилаётган замонавий типдаги иссикхона жахон андозалари талабига тўлик мос келади. У тежамкорлиги, хар кандай об-хаво шароитига чидамлилиги, суғориш ва озуклаш тизимининг автоматлаштирилганлиги хамда ўсимлик учун мос микроиклимни яратиш эвазига, юкори хосил олиш имконини таъминлайди.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Зангиота туманида 40 га яқин янги иш ўринлари яратилиб, йилига 400 тонна помидор ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиши режалаштирилган. Қолаверса, маҳсулотларнинг 40 % дан ортиғи экспортга йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

Айтиш керакки, жорий йил 1 – ноябр холатига кўра, “Туронбанк” АТБ томонидан ажратилган инвестиция кредитлари ва лизинглар 334,5 млрд сўмни, банк инвестиция портфели қолдиғи 546,3  млрд  сўмни ёки жами банк кредит портфелининг  68,6 % ни ташкил этмоқда. Қолаверса, “Туронбанк” АТБ Осиё Тараққиёт банки иштирокида 6 та лойиҳа бўйича жами 9,7 млн  АҚШ доллар миқдорида маблағ йўналтирди. 

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 99
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech