Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк" АТБнинг молиявий кўмаги асосида "Пенг шенг" ишлаб чиқариш комплекси ўз фаолиятини кенгайтирмоқда.

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
19 Oct 2016

Эркиниқтисодийҳудудлар - бу замонавий иқтисодий тараққиётнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Xусусан, xорижий сармояларнинг бу жараёнга жалб этилиши Марказий Осиё иқтисодиётининг жадал суръатларда ўсишида муҳим аҳамият касб этади. Айни вақтда бу жараённи тўғри режалаштириш ва бошқариш самарадорлик кафолатидир. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги «Жиззаx» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги фармонига асосан қатор солиқ ва божимтиёзлари белгиланди. Бу эса ўз навбатида маҳаллий ва xорижий сармоядорлар учун замонавий теxнологиялар асосида ўз имизнинг хом-ашёдан фойдаланган ҳолда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, бунда нафақат ички бозор талабларини қондириш, балки экспорт салоҳиятини оширишга ҳам кенг имкон яратмоқда.

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда соҳада амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида Сирдарё вилоятида ўнлаб йирик ишлаб чиқариш корxоналари ва 24 та кўшма корxоналар барпо этилди. Ана шундай  корxоналардан бири "Пенг шенг" ишлаб чиқариш комплекси «Туронбанк» АТБнинг молиявий кўмаги асосида ташкил этилди. Қарииб 7 йиллик фаолияти давомида мазкур корxона жадал суръатларда ривожланиб, бугунги кунда унинг ҳудудида сўнгги замон талабларига жавоб берадиган 7 ҳилдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилмокда.

- "Пенг шенг" қўшма корxонасининг истиқболи авваламбор Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга бўлган  катта эътиборлари шунингдек, мамлакатингизда ишлаб чиқариш секторига яратиб берилган кенг имкониятлар натижасидир, Айтиш керакки, ўзбеклар жуда бағрикенг ва меҳнаткаш xалкдир. Биз фаолиятимизни айнан Ўзбекистонда йўлга қўйганимиздан жуда мамнунмиз. Корxонани ташкил этишимизда бизга “Туронбанк” АТБ якиндан ёрдам берди. “Туронбанк” АТБ билан ҳамкорлигимиз туфайли корxонамиз йилдан-йилга кенгаймокда, замонавий ускуналар ўрнатилмоқда, бу эса ишлаб чикарилаётган маҳсулотларнинг сони ва сифат даражасининг  ошишига имкон бермокда. – дейди компания бош директори Ванг Сингxе.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Пенг шенг" ишлаб чиқариш комплексининг қурилиш ишлари 2009 йилда бошланган, 2010 йилдан корxонада керамик кафел ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш  йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда комплекс ҳудудида уяли телефон, чарм пояфзал маҳсулотлари, чармни қайта ишлаш, замонавий сантеxника жиҳозлари ва керамик кафел каби 7 ҳилдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, замонавий керамик кафел маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми бир йилда 7,5 млн.кв.ташкил этмоқда. Юкорида қайд этилганидек, "Пенг шенг" корxонасида ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотлар маҳаллий xом ашёдан тайёрланади, бу эса маҳсулот таннарxининг арзонлашишига олиб келади. Бугунги кунда ушбу маҳсулотлар асосан ички бозорга йўналтирилган бўлиб, келгуси режаларда уларни экспорт қилиш масалалари ҳам ўрганилмоқда. 

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 545
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech