Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисида

22 Oct 2019

«Туронбанк» АТБ Кенгашининг 2019 йил 14 октябрдаги К-88-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган “Туронбанк” АТБнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарори 2019 йил 18 октябрда Р0496-23-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилади.

Ушбу чиқарилиш доирасида эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги номинал қиймати 1 700 сўм бўлган умумий қийматдаги 109 849 999 900 cўмлик 64 617 647 дона оддий акциялар жойлаштирилади. Акцияларнинг ҳар бир донаси учун сотиш нархи 1 700 сўм.

Ушбу акциялар ёпиқ обуна орқали Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига жойлаштирилади.
Акциядорлар қўшимча чиқарилган акциялардан ўзи эгалик қилаётган шу турдаги акциялар улушига мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин.

Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати ушбу билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 10 кунни ташкил этади.

Банк акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга акциядорлар рўйхати 2019 йил 14 октябрь ҳолатига шакллантирилган банк акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли.

Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида банкка тақдим этилиши керак.


/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 117
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech