Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБнинг янги «Андижон» филиали ўз фаолиятини бошлади

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
«Туронбанк» АТБнинг янги «Андижон» филиали ўз фаолиятини бошлади
10 Jan 2019

Мамлакатимизда қулай бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш борасида яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланган банклар фаолиятини юксалтириш, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва молия муассасаси хизматларини янада такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Буни «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки фаолияти мисолида айтадиган бўлсак, мазкур муассасада замонавий банк хизматлари такомиллашуви ҳамда мижозлар сонининг янада ортиши натижасида республикамизнинг барча вилоятлари ва пойтаxтимиз туманларида бўлинмалари сони кўпаймоқда. Бугунги кунда банкнинг филиаллари сони 20 тага етган бўлиб, улар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир. Айни пайтда «Туронбанк» АТБ тизимида 42 та мини-банк ва 100 дан ортиқ банк бўлинмалари фаолият юритиб, улар орқали аҳолига кенг қамровли банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Мазкур муассасаларда ҳар бир ходим банк фаолиятининг бирламчи мезони ҳисобланган сифатли ва шаффоф хизмат кўрсатишнинг меъёрларига амал қилиб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, фаолиятнинг кенгайишига замин ҳозирламоқда.

«Туронбанк» АТБ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3620 сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари (топшириқлари) билан ёки ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни изчил амалга ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳамда банклар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш орқали тўлақонли банк хизматларини кўрсатилишини, банк даромадларини ошириш, мижозлар базасини кенгайтириш мақсадида Андижон вилоятида ўзининг янги филиалини очди. Вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари ва бизнес юритиш иштиёқидаги кўпгина ёшларнинг талаблари асосида фаолиятини бошлаган ушбу янги замон талабларига мос, наъмунавий филиал Андижон шаҳри, Бобуршох кўчаси, 40 уй манзилида жойлашган.

Мазкур банк муассасаси «Туронбанк» АТБнинг «Андижон» филиали сифатида келгусидаги фаолияти давомида «банк ва мижоз» узвий занжирининг равнақи йўлида хизмат қилади. Янги бинода иш бошлаган филиалда мижозларга юқори сифатли, жумладан, инновацион технологияларни қўллаган ҳолда замонавий ва қулай банк хизматларини кўрсатиш учун барча шароит яратилган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 800
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech