Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБнинг янги «Мирзо-Улуғбек» филиали ўз фаолиятини бошлади

24 Apr 2018

Мамлакатимизда қулай бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш борасида яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланган банклар фаолиятини юксалтириш, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва молия муассасаси хизматларини янада такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Буни «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки фаолияти мисолида айтадиган бўлсак, мазкур муассасада замонавий банк хизматлари такомиллашуви ҳамда мижозлар сонининг янада ортиши натижасида республикамизнинг барча вилоятлари ва пойтаxтимиз туманларида бўлинмалари сони кўпаймоқда. Бугунги кунда банкнинг филиаллари сони 19 тага етган бўлиб, улар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир. Айни пайтда «Туронбанк» АТБ тизимида
30 та мини-банк ва 80 дан ортиқ банк бўлинмалари фаолият юритмоқда. Мазкур муассасаларда ҳар бир ходим банк фаолиятининг бирламчи мезони ҳисобланган сифатли ва шаффоф хизмат кўрсатишнинг меъёрларига амал қилиб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, фаолиятнинг кенгайишига замин ҳозирламоқда.

«Туронбанк» АТБ тадбиркорлик субъектлари, аҳолининг меҳнатга лаёқатли қатламини, шу жумладан, хотин-қизлар, ёшлар, ва коллеж битирувчиларинимолиявий жиҳатдан қўмаклашиш мақсадида яқинда пойтахтимизнинг Мирзо-Улуғбек туманида ўз филиалини очди. Тумандаги тадбиркорлар ва бизнес юритиш иштиёқидаги кўпгина ёшларнинг талаблари асосида фаолиятини бошлаган ушбу мўъжаз муассаса Мирзо-Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 218-220 уйманзилида жойлашган. Мазкур банк муассасаси «Туронбанк» АТБнинг «Мирзо-Улуғбек» филиали сифатида келгусидаги фаолияти давомида «банк ва мижоз» узвий занжирининг равнақи йўлида хизмат қилади. Янги бинода иш бошлаган филиалда мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган.

Ушбу янги банк филиали томонидан инновацион технологияларни қўллаган ҳолда замонавий ва қулай банк хизматларини жорий этиш режалаштирилган. Шунингдек «Туронбанк» АТБда жорий этилган «Internet-Banking», «SMS-Banking» ва «Turon-Mobile» масофадан хизмат кўрсатишнинг янги модификациялашган тизимлари ҳамда аҳоли омонатлари дахлсизлигини таъминловчи биометрик идентификациялаш, тизимларини мазкур филиалда татбиқ этилиши ва бу орқали «банк мижоз учун» тамойили асосида банклараро эркин рақобатнинг такомиллашувига кенг йўл очиш мақсад қилинган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 51
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech