Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБнинг замонавий банк хизматлари офиси яна биттага кўпайди

Янгиланган сана:  26 Декабр 2019, 09:04
26 Dec 2019

Қулайлик, сифатли ва тезкор хизмат ҳамда шинам интерьер дизайн. Банк – молия соҳасида ўттиз йиллик тажрибага эга “Туронбанк” АТБ томонидан Республиканинг барча туман ва шаҳарларида янгидан ташкил этилаётган замонавий қиёфадаги “Банк хизматлари офис”ларига мана шундай таъриф бериш мумкин.

photo_2019-12-25_16-57-28.jpg

Ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти шароитига тайёр бўлган мазкур офислар, аҳолининг ҳар қандай талабига тўлиқ жавоб бериб, вақт ва маблағнинг ортиқча сарфланишига чек қўйиши билан аҳамиятлидир.

photo_2019-12-25_18-31-25.jpg

Ҳозирга қадар шундай офисларнинг ўнтасини халқ хизматига топширган “Туронбанк” АТБ унинг ўн биринчисини Хоразим вилояти Урганч туманида ишга тушириб, одамларнинг узоғини яқин, мушкулини эса осон қилди.

photo_2019-12-25_18-31-14.jpg

Янги офис яқиндагина иш бошлаган тумандаги давлат хизматлари маркази биносининг қоқ марказида қад рослади. Энди молия муассасаси билан боғлиқ ҳар қандай ҳужжатларнинг юритилиши бир шу ернинг ўзида амалга ошади. Бундан ташқари, ҳудудда “Урганч” буюм бозори, Урганч Давлат университети ва кўплаб хизмат кўрсатиш корхоналарининг мавжудлиги эса ҳам банк учун ҳам фуқаролар учун манфаатли бўлади.

photo_2019-12-25_18-31-02.jpg

Айтиш керак, офисда малакали банк ходимлари юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатади. Хусусан, офисда ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш, кредит олиш учун ариза бериш, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини бажариш мумкин. Замонавий банкомат ва инфокиосклар 24/7 режимида ишлайди.

photo_2019-12-25_18-30-57.jpg

Шунингдек, ушбу офислар орқали “Туронбанк” АТБ мижозлар учун махсус “Markaz” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқди. Унга кўра, барча “Банк хизматлари офислари”нинг янги мижозлари учун “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақи бир йил давомида бепул этиб белгиланди, яъни 0%.

photo_2019-12-25_19-04-39.jpg

Бир сўз билан айтганда, Давлатимиз раҳбарининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Туронбанк” АТБ шу каби замонавий офисларнинг сонини янада кўпайтиради.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 869
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech