Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк «BankExpo 2019» иштирокчиси

Янгиланган сана:  9 Апрел 2019, 16:06
9 Apr 2019
11−13 апрель кунлари «Ўзэкспомарказ»да молия-банк хизматлари, ускуналари ва технологияларига бағишланган Миллий кўргазма - «BankExpo 2019» бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир банк соҳаси ва тижорат тузилмалари учун муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистондаги йирик банклардан бири ҳисобланган Туронбанк ҳам «BankExpo 2019» иштирокчиси ҳисобланади.

Мазкур тадбирда биз меҳмонларни ўз янги маҳсулотларимиз ҳамда ҳисобни қулай ва осон бошқаришга мўлжалланган инструментлар билан таништирамиз. Кўргазмада Ўзбекистондаги йирик тижорат ва давлат банклари, суғурта, лизинг ва бошқа тегишли соҳаларда фаолият кўрсатадиган компаниялар қатнашади. 

Кўргазма доирасида ташкилотчилар, иқтисодиёт ва молия йўналишидаги экспертлар, шунингдек, мамлакатдаги молия ва бошқарув ташкилотларидан ташриф буюрган вакиллар чиқиш қиладиган панелли муҳокамалар ўтказилади. 

Кўргазманинг асосий мақсади – истеъмолчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, шу билан бирга, банк соҳасидаги янги сервис ва маҳсулотларни тақдим этишдан иборат.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 489
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech