Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк билан карантинни хотиржам ўтказинг!

Янгиланган сана:  26 Март 2020, 10:08
26 Mar 2020

Барчамизга маълумки, бугун нафақат юртимиз, балки бутун дунё коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича изчил чора – тадбирларни амалга оширмоқда. Ҳукуматимиз томонидан ушбу кўринмас ёвга қарши туришга қаратилган муҳим қадамлар ташланмоқда. 

Сиз эса бу мураккаб жараёнларни юмшатиш, ўзингиз ва ўзгаларни асраш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ масъулдирсиз. Бунинг учун эса аввало, ижтимоий масофаланиш, кўчага ўта зарурат бўлмаса чиқмаслик, шахсий гигиена қоидалари риоя этиш, вақтинча жорий қилинган тартиб-таомилларга бўйсуниш талаб этилади.

Қадрли Туронбанк мижозлари!

IMG_5139.JPG

Биз сизнинг фаровонлигингиз ва саломатлигингиз учун бугун ишга чиқмоқдамиз, сиз биз учун уйда қолиб молиявий юмушларингизни онлайн хизматларимиздан фойдаланган ҳолда бизга ишониб топширинг.

Ортиқча ваҳима ва саросимага чек қўйиб, MyTuron ва TuronBusiness иловасини юклаб олган ҳолда, банк хизматларимиздан эркин тарзда фойдаланинг!

Бордию Сизга, банкимиз филиалларига ташриф буюриш зарур бўлса, тиббий ниқобда бўлишингиз талаб этилади. Малакали ходимларимиз сизга сифатли хизмати кўрсатиш учун барча билим ва малакаларини ишга солишади! Айни пайтда Туронбанк бўлинмаларида сизнинг хавфсизлигингиз учун зарур шароитлар яратилган. 

IMG_5138.JPG

karantin 2.jpg

Иш тартибимиз доимгидек - душанбадан жумагача, 9:00-18:00 гача ўзгаришсиз қолди. Ҳар эҳтимолга қарши тушлик вақтида ёки заруриятга қараб, Бош банк ва филиалларимиз биноси дезинфекция учун ёпилиши мумкин.

IMG_5136.JPG

IMG_5144.JPG

Мавжуд вазиятни тўғри тушунган ҳолда, имкон қадар уйда қолишингизни сўраймиз.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 60
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech