Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк”да навбатдаги сермазмун учрашув

“Туронбанк”да навбатдаги сермазмун учрашув
14 Nov 2017

Маълумки, Ўзбекистон Республикасида кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, кадрларнинг ҳуқуқий онгини, маънавий-маърифий савиясини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида “Туронбанк” АТБда тасдиқланган режа-жадвал асосида турли мавзуларда ўқув семинарлари ҳамда давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги семинар жорий йилнинг 11 ноябрь куни пойтахтимизнинг “Radisson Blu Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. УнгаЎзбекистонРеспубликасиМарказийбанквакиллар, шунингдек, халқимизардоғидагикиноватеатрусталариМирзаАзизовҳамдаРайхонУласеноваларнинг таклиф этилгани учрашувга ўзгача файз бағишлади. Ижодкорларнинг кино ва театр сир-синоатлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари барчани қизиқишига сабаб бўлди. Ўзаро фикр алмашинувлар иштирокчиларни оз бўлсада санъат оламига етаклади.

Шу билан бир қаторда, таклиф қилинганлардан психолог Барно Исломованинг «Банк ходимларининг хизмат кўрсатиш муомала маданиятини ошириш – банк имиджининг асосий омили» мавзуидаги тақдимотли маърузаси тингланди. Унда банк ходими мижозлар билан қандай муомалада бўлиши ҳақидаги тавсиялар барча учун қизиқарли кечди. Шундан сўнг «CFS» компанияси ходимларининг корпоратив мижозларни жалб қилиш ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш тўғрисидаги чиқишлари йиғилганлар учун келгуси фаолиятида муҳим бўлган маълумотларни тақдим этди.

Ўзбекистон республикаси Марказий банки ходимларининг «Туронбанк» АТБ устав капиталини ошириш ва ресурс базасини мустаҳкамлаш ҳамда Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативлар ҳақидаги маърузалар йиғилганларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамланлади. Шунингдек, тадбир давомида банк тизимидаги филиаллар ҳамда минибанклар фаолиятини янада ривожлантириш учун энг аввало аҳолининг банкка бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, банк хизмат турлари сифати ва кўламини янада кенгайтириш ҳамда банк-молия соҳасидаги қабул қилинаётган фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш ва амалдаги қонун ҳужжатлари асосида иш юритиш каби муҳим вазифаларни бажариш лозимлиги хусусида ҳам таъкидланди.

Тадбир давомида бир неча йиллар мобайнида самарали иш юритиб келаётган, юқори молиявий натижаларга эришиш билан бир қаторда молия бозорида “Туронбанк” АТБ обрўсини янада юксалтиришга хизмат қилаётган, молия муассасасининг филиаллари қошидаги минибанкларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда эсдалик совғалар билан тақдирланган «Энг кўп даромад келтирган минибанк», «Энг кўп мижозларга хизмат қилган минибанк», «Энг яхши жиҳозланган минибанк» ва «Энг фаол минибанк»лардан ташқари яна қатор ана шундай тузилмаларга ташаккурномалар топширилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар.

Иштирокчилар томонидан қайд этилганидек, мана шундай семинарларнинг ташкил этилиши банк ходимларининг малакасини ошириш ва масъулиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 59
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech