1 Jul 2014
АТБ Туронбанкнинг иккита янги – “Бек Тўпи” ва “Чилонзор” мини-банклари ишга туширилди. Улар аҳолига сифатли ва кенг турдаги банк хизматларини кўрсатади, жумладан, ҳисобрақам очиш, кредит, факторинг, лизинг ва бошқа банк амалиётларини амалга ошириш ҳамда аҳоли бўш пул маблағларини жамғарма кассалари орқали омонатларга жалб этиш, коммунал тўловларни қабул қилиш ва мижозларга турли банк хизматларини кўрсатиш юзасидан маслаҳатлар бериш ишларини амалга оширади. Хозирда республика ҳудуларида Туронбанкнинг 34 та мини-банки ташкил этилган бўлиб, улардан 11 таси Тошкентда жойлашган. Шунингдек, Туронбанкга қарашли 4 та филиал пойтахтда, яна 13 таси эса бутун Ўзбекистон бўйлаб муваффақиятли фаолият юритмоқдаМинибанкларнинг манзили:
“Бек Тўпи”- Тошкент ш., Чилонзор тумани, Тошкент ҳалқа автомобил йўли,
10-уй , “BEK TO’PI” бозори ҳудудида
Тел.: (371) 271-66-77
“Чилонзор”- Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси 156 “А”
уй , “CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI” бозори ҳудудида
Тел.: (371) 279-14-65
“Бек Тўпи”- Тошкент ш., Чилонзор тумани, Тошкент ҳалқа автомобил йўли,
10-уй , “BEK TO’PI” бозори ҳудудида
Тел.: (371) 271-66-77
“Чилонзор”- Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси 156 “А”
уй , “CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI” бозори ҳудудида
Тел.: (371) 279-14-65
/
Манба:
кўрсатилмаган
/
Кўришлар:
604