Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк иккита янги – “Яккасарой” ва “Мирзо Улуғбек” мини-банкларини ишга туширди

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
25 Mar 2014
Туронбанк иккита янги – “Яккасаройy” ва “Мирзо Улуғбек” мини-банкларини ишга туширди. Улар мос равишда Тошкент шаҳридаги Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида жойлашган.

Ушбу мини-банклар ҳам жисмоний шаҳслар, ҳам юридик ташкилотларга хизмат курсатишга йўналтирилган бўлиб,улардаги бўлимларда жисмоний ва юридик шахслар юритиш, миллий валютада пластик карточкалар очиш,коммунал ҳизматлар ва бошқа турдаги тўловлвр каби оператциялар амалга оширилади.

Қайд этиш жоизки,”Туронбанк” мини-банкларида кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳамда корпоратив мижозларга ҳисоблаш –ғазна хизмати, жисмоний шахслар учун эса эркин пул маблағларини депозитларга жойлаштириш хизматлари кўрсатилади. Бундан ташқари, мини-банкларда 6 хил пул ўтказиш тизими амал қилади.

Қўшимча қилганда,ҳозирда республика ҳудуларида “Туронбанк” нинг 31 та мини-банки ташкил этилган бўлиб, улардан 9 таси Тошкентда жойлашган. Шунингдек,”Туронбанк”га қарашли 4 та филиал пойтахтда, яна 13 таси эса бутун Ўзбекистон бўйлаб муваффақиятли фаолият юритмоқда .
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 498
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech