Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” кўмагида “Furkan textile” маҳсулотлари жаҳон бозорига чиқмоқда

Янгиланган сана:  10 Декабр 2019, 09:07
9 Dec 2019

Ривожланишнинг янги моделига ўтиш ҳаракатини бошлаган мамлакатимизда, барча тармоқлар иш стратегиялари қайтадан кўриб чиқилиб, замон талабига мос вазифалар қўйилмоқда. Хусусан, иқтисодиётни барқарорлаштириш учун ички бозорда фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик ва хусусий бизнес вакилларига қулайлик яратиш, миллий ишлаб чиқариш корхоналарини қўллаб-қувватлаш каби жиҳатлар шулар жумласидан. Мазкур узоқ вақтга мўлжалланган модернизация жараёнларидан асосий мақсад эса импорт ўрнини босиш сиёсатидан фаол саноат ва экспорт тизимига ўтишдир.

KGKyaiP63huJbaLOz-cZrd1etMx7IJ7U.jpg

Шу каби тараққиётнинг замонавий чақириқларига муносиб жавоб қайтариб, изчиллик билан ривожланиб бораётган соҳалар қаторига тўқимачилик саноатини қўшиш мумкин. Ушбу йўналиш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга берилаётган имтиёз ва яратилаётган шароитлар натижасида, қисқа вақт ичида республикада жаҳон талабларига жавоб берувчи пахта толалари тайёрланиб, тўқимачилик матолари, тикув-трикотаж учун хомашёлар етказиб берилмоқда.

Бунинг яққол мисолини “Туронбанк” АТБнинг доимий мижозларидан бири бўлган “Furkan textile” МЧЖ фаолиятида кўриш мумкин. Тошкент шаҳар Сергели тумани Дўстлик мавзесида жойлашган корхона юртимиз аҳолиси учун сифатли ва ҳамёнбоп трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. У ерда талаб ва таклифга асосан эркаклар, аёллар ва болалар учун турли хилдаги кийимлар маҳоратли чеварлар томонидан тикилади. Аҳамиятлиси, ушбу жараёнда мамлакатимизда етиштирилган табиий, экологик тоза ва аллергия қўзғатмайдиган пахта толаларидан фойдаланилади.

fabric-swatches_.jpg

2018 йилда тўлиқ қувват билан ишлашни бошлаган мазкур корхона “Туронбанк” АТБнинг 3 млрд. сўмлик молиявий кўмаги эвазига Туркия ва Хитой давлатларидан сўнгги русумдаги, замонавий тикув ускуналарини харид қилди ва айланма маблағларини тўлдирди. Натижада, тайёрланаётган маҳсулотларнинг ҳажми йилига 500 – 600 минг донага етиб, уларнинг рақобатбардошлиги ошди ва экспорт салоҳияти юқорилади. 50 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Айни вақтда “Furkan textile” томонидан ишлаб чиқарилаётган кийим – кечаклар Россия, Исроил, Қозоғистон каби давлатларга етказиб берилмоқда.   

Бизнинг асосий мақсадимиз замонавий ва ўз вақтида ишлаб чиқаришни олиб боришдир. Айнан шу шиддат билан ўзгариб бораётган бозор талабларини тўғри қарши олиш имконини беради, яъни корхонани замон билан ҳамнафас тарзда иш олиб боришини таъминлайди. “Туронбанк” АТБ билан эса бу жараёнлар янада тезлашади. Хусусан, биз ҳам молия муассасаси билан ҳамкорликда ўз бизнесимизни самарали ривожлантириб келмоқдамиз. Дастлабки, олган кредитимиз эвазига маҳаллий хомашёларни харид қилдик. Энди эса фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида “Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси” кредит линияси маблағи ҳисобидан янги ускуналарни харид қилиш учун яна 250 минг доллар миқдорида молиявий кўмак олиш устида иш олиб бормоқдамиз. Асосий мақсадимиз энг аввало ички бозорни тўлдириб, сўнгра экспорт ҳажмини оширишдир, деди “Furkan textile” МЧЖ раҳбари Олим Маматов.

148161_b1313e344534501ee77ab994522c.jpg

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Республикамиз миқёсида айни шу йўналишда фаолият олиб бораётган корхоналар сони 12 250 тага етган. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар эса асосан Россия Федерацияси, Хитой, Туркия, Қирғизистон, Эрон каби қатор мамлакатларга экспорт қилинган. Бунда эса албатта, сифатли ва тезкор молия хизматлари билан ишбилармонларга кўмаклашиб келаётган “Туронбанк” АТБнинг ўрни аҳамиятлидир.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 280
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech