Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк халқаро кредит рейтингда яна барқарорликни сақлаб қолди!

Янгиланган сана:  25 Март 2020, 09:33
25 Mar 2020

Халқаро нуфузли рейтинг компанияси - “S&P Global Ratings” агентлиги Туронбанк кредит рейтингини «В/B» даражасида тасдиқлаб, унинг истиқболини «Барқарор» дея эътироф этди. Ушбу даража банкнинг асосий кўрсаткичлари ўсиш суръатларининг самарадор эканлиги, кредитлаш салоҳиятининг юқорилиги, мижозлар, ҳамкорлар ва сармоядорлари олдида ишончлилигини ифодалайди.

“S&P Global Ratings” агентлиги ушбу рейтингни аниқлашда Туронбанкнинг йиллик молиявий фаолияти, капиталлашув даражаси, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалардаги иштироки каби қатор муҳим жиҳатларни ўрганиб, таҳлил қилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Туронбанк ўзининг кредит рейтинг кўрсаткичларини йилдан – йилга яхшилаб бормоқда. Хусусан, 2012 йилда “S&P Global Ratings” банкка «В-/С» даражасини берган бўлса, 2017 йилга келиб ушбу кўрсаткич «В-/B» даражасида белгиланган, 2018 йилда эса рейтинг баҳоси «В/B» даражасига кўтарилди ва мана икки йилдирки “Барқарор” кўринишда сақланиб қолинмоқда.

Етакчи рейтинг компанияси томонидан тақдим этилган ушбу халқаро даражадаги рейтинг Туронбанк фаолияти самарадорлигини ҳамда ўз вазифаларини тўлақонли бажараётганлигини билдиради. Бу эса унинг халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётганидан далолатдир.

StandarsPuz.jpg

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 28
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech