Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк хизматларидан тўлиқ 24/7 режимда фойдаланиш мумкин

Янгиланган сана:  ...
27 Dec 2018

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки юртимиз аҳолисини барча турдаги банк хизматлари билан қўллаб-қувватлаш орқали фаолиятини янада такомиллаштирмоқда. Натижада банк ўзининг хизматлари билан республикамизнинг энг чекка ҳудудларигача кириб бормоқда. Жумладан, Туронбанкнинг 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари тармоғи тобора кенгайиши бунинг яққол мисоли.

Куни кеча аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий  хизматлар  кўламини  кенгайтириш  мақсадида ташкил қилинаётган шахобчаларнинг навбатдагиси пойтахтнинг Юнусобод ва Чилонзор туманларида фойдаланишга топширилди.

Замонавий банк технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган шахобчалар орқали фуқаролар куннинг исталган вақтида банк хизматларидан фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилган.

Жумладан, банкоматлар орқали фуқаролар пластик карталаридаги сўм маблағларни нақдлаштириш, инфокиосклар орқали турли коммунал тўловлар, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни  амалга ошириш, «Туронбанк»дан олинган кредитларнинг асосий ва фоиз қисмини қайтариш каби амалиётларни бажариш мумкин.

Эътиборга молик жиҳати, «Туронбанк» томонидан кўп функционалли, автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ишга туширилди. Ҳозирги кунда Республиканинг барча ҳудудларида 28 та валюта банкоматлари 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари, банк филиаллари ва аҳоли гавжум жойларда тўлиқ 7 кун, 24 соат режимида аҳолига нақд валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатмоқда.

Шунингдек, «Туронбанк» келгусида 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаларини республиканинг бошқа худудларида ҳам ишга тушириш бўйича иш олиб борилмоқда.

Молия билан ишлаб, одамлар хақида ўйлаймиз!

Туронбанк – Барқарорлик белгиси!

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 536
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech