Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк»: ходимлар учун махсус семинар

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
25 May 2017

Пойтахтимиздаги «Ramada» меҳмонхонасида «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан “Ватан эркинлиги учун ўз жонини қурбон қилганлар хотираси ҳамиша барҳаёт”, «Банкда ижро интизомига амал қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билаш ишлаш тизими ҳамда филиал ва мини-банкларда жорий ва капитал таъмирлашни амалга ошириш» мавзуларида амалий семинар ўтказилди.

Унда 1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт ортида жонбозлик кўрсатган меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Республика товар-хомашё биржа­си вакиллари, «Туронбанк» АТБ раҳбар ходимлари ва мута­хассислари, филиалларда ишонч телефони ва ре­сепшнга бириктирилган ходимлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ғуломов Мавлуд Ғуломович ва фронт ортида жонбозлик кўрсатган меҳнат фахрийси Мўминов Фатхулла Мўминовичлар уруш даврида халқимиз бошидан кечирган қийинчиликлар, жудоликлар ва ушбу даврда ўзбек халқи томонидан кўрсатилган қахрамонликлар тўғрисида йиғилганларга сўзлаб бердилар. Шунингдек, фахрийлар семинар иштирокчиларини бугунги кундаги фаровон ҳаётимизга шукроналик ҳисси билан яшаш, яратилган шарт-шароитларга, имтиёзларга монанд равишда мамлакатимиз ривожи ҳамда халқ манфаатлари йўлида тинмай меҳнат қилиш, билим-кўникмаларини ошириш ва провард натижада ватанимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшиш каби муқаддас туйғу билан яшаш учун шижоатлантирдилар.

Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки масъул хо­дими Президентимизнинг йил якунлари бўйича маърузала­рида таъкидлаган танқидий таҳлил, қатъий тартиб-ин­тизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарнинг кун­далик қоидаси бўлиб қолиши кераклигига алоҳида эътибор қаратиб ўтди. Бун­да Ўзбекистон Республика­си Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарори ижроси доирасида белгиланган давлат бошқарув органлари ва вазирликларга ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан амалга ошири­лиши лозим бўлган долзарб ва­зифалар муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Шу билан бирга, амалий се­минарда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожа­атлари тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди. Банкларда жисмоний ва юридик шахслар мурожаат­лари билан ишлаш ҳолати, бу борада йўл қўйилаётган камчи­ликлар, уларни бартараф этиш ҳамда аҳамият қаратилиши зарур бўлган бошқа жиҳатлар хусусида сўз юритилди.

Семинар якунида иштирок­чилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

Сирасини айтганда, бу ка­би амалий семинарлар мамлакатимиз фаҳри бўлган қарияларни қадрлаш, улар томонидан босиб ўтилган оғир, шу билан бирга мардонавор ҳаёт йўлларидан ибратланиш, банк­да ижро интизомини янада кучайтиришда раҳбарлардан тортиб, оддий ходимнинг шахсий масъулиятини ҳам белгилаб беришда, мутахас­сисларнинг жисмоний ва юри­дик шахслар мурожаатлари билан ишлаш соҳасидаги билимлари ортишида ҳамда уларнинг бу борадаги фаоли­ятларида камчилик ва хатоликлар келиб чиқишининг ол­ди олинишида муҳим аҳамият касб этади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 512
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech