Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк ходимлари учун навбатдаги семинар

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
Туронбанк ходимлари учун навбатдаги семинар
14 May 2018

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан ходимларнинг ҳуқуқий онгини, маънавий-маърифий савиясини ва касбий малакасини ошириш мақсадида, йил бошидан бери вилоят марказларида ўтказиб келинаётган ўқув семинарнинг навбатдагиси жорий йилнинг 12-13 май кунлари Бухоро шаҳрида Бухоро шаҳрида “Банк тизимида меҳнат қонунчилигидаги тартиб қоида меъёрларини амалиётда қўлланилиши мавзусида” ўтказилди.

Ушбу семинарда, Бош офис ва унинг Тошкент шаҳри ҳамда вилоятдаги филиаллари ходимлари билан бир қаторда банкнинг Бухоро филиали томонидан хизмат кўрсатилаётган корпоратив мижозлар ҳам иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сонли “Банк хизматлари оммабоплигини ўрганиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида «Туронбанк» АТБда хизматлар оммабоплигини таъминлаш йўлида тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли кенг қатлами учун мўлжалланган замонавий, янги хизмат турлари жорий этилаётгани, ҳудудларда аҳолининг банк хизматларига бўлган талабидан келиб чиқиб, банк филиаллари ва мини-банклари тармоғи кенгайтирилаётгани, банк хизматлари ис-теъмолчиларининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлашга эътибор қаратилаётгани, банкка ташриф буюрувчилар хизматлар тўғрисида батафсил маълумот олиши, маслаҳат сўраши, хизматлардан фойдаланиши учун рухсатномасиз ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмасдан кира олишлари учун шароитлар яратилгани, ходимларда хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ва мижозларнинг банкка бўлган ишончини янада юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, семинар давомида банкнинг корпоратив мижозлари учун ишлаб чиқилган банкнинг янги хизмат турлари тўғрисида батафсил маълумот берилиб, мижозларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Шундан сўнг банк ходимларининг ўқув семинар машғулотлари давом эттирилди. Ушбу машғулотда банкнинг турли бўлинмалари ходимлари билан бирга, кадрлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлари хам иштирок этаётганлиги сабабли, Банк тизимида меҳнат қонунчилигидаги тартиб қоида меъёрларини амалиётда қўлланилиши тўғрисидаги мавзу бўйича Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Бухоро вилоят бўйича вакилининг, Замонавий банк ходимининг одоб - аҳлоқи ва этикаси тўғрисидаги мавзуда Бухоро вилояти Фуқаролик институти раҳбарининг, Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўғрисидаги мавзу бўйича Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси коррупцияга қарши курашиш бўлими масъул ходимининг маърузалари тингланди.

Шу билан бирга, амалиётчи психолог Барно Илхомова томонидан Малакали кадр банк муваффақиятининг гарови, кадрларни тўғри танлашни ўрганамиз мавзусида амалий машғулот ўтказилиб, ходимларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш борасида психолог маслаҳати берилди.

Банк ходимларининг билимини ошириш, тафаккурини янада юксалтириш, етук маънавий - ахлоқий фазилатли, замонавий фикрлайдиган ҳамда интеллектуал даражаси юқори кадрлар захирасини шакллантириш йўлида маънавий - маърифий тадбирлари тизимли давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Семинарда иштирок этаётган, банкка бириктирилган Академик Балташ Абдуалимов ўзининг маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун моҳияти ҳақида тўхталиб ўтар экан. Мазкур қарорнинг нечоғлик долбзарблиги ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг билим ва дунёқарашини шакллантиришдаги ўрнига алоҳида урғу бериб, китоб ўқишнинг нечоғлик фойдали эканлигини айтиб ўтди.

Семинарда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Убай-дулло Омон билан ҳам ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар элимизнинг севимли актёри Убайдулло Омоннинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Таъкидлаш жоизки, «Туронбанк» АТБда ички туризмни ривож-лантириш, ходимларни туристик саёҳатларга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида 2018 йилнинг 13 май куни банкнинг Бош офиси ва вилоят филиаллари ходимлари Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятида жойлашган тарихий қадамжоларга зиёрат-туризмини амалга оширдилар.

Қадамжоларга зиёрат Бухоро вилоятида жойлашган Ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳи ҳамда Ситораи Моҳи Хоса ёзги саройига саёҳатдан бошланди.

Шундан сўнг, семинар иштирокчилари Бухоро шаҳрининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан танишиш мақсадида Арк қўрғони, Минораи Калон, Масжиди Калон, Тоқи Заргарон, Тоқи Сарафон, Лаби-Ҳовуз, Кўкалдош мақбарасига саёҳат қилиб, Бухоро шаҳрининг қадимий обидалари, гўзал архитектураси ҳамда ушбу заминнинг ўзига хос миллий анъаналари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида бўлаётгани каби бу ерда ҳам олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Мухтасар айтганда, «Туронбанк» АТБ ходимлар билимини ошириш, тафаккурини янада юксалтириш, етук маънавий-ахлоқий фазилатли, замо-навий фикрлайдиган ҳамда интеллектуал даражаси юқори кадрлар захи-расини шакллантириш йўлида маънавий-маърифий тадбирларни тизимли равишда давом эттираётгани алоҳида аҳамиятлидир.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 788
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech