Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаймиз

29 May 2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПҚ-2746-сонли “Кичик ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада кенгайтириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  Қарорига асосан, меҳнат бозорига янги кириб келаётган ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган жисмоний шахслар, меҳнат органларида рўйхатга олинган банд бўлмаган фуқаролар ҳамда аҳолининг ишга жойлашишга эҳтиёжманд бўлган бошқа қатламларининг микромолиялаш хизматларидан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, янги иш жойлариташкил этилишини таъминлайдиган оилавий, хусусий тадбиркорликни ва бошқа фаолият турларини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида, “Туронбанк” АТБ томонидан Тошкент шаҳрида янгидан ташкил этилаётган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига имтиёзли микрокредитлар ажратиш йўлга қўйилган.

Микрокредитлаш учун қамраб олинадиган кичик тадбиркорлик субъектлари орасида қуйидаги шахслар томонидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари устувор контингентлар ҳисобланади:

  • ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари;

  • муддатли ҳарбий хизматдан қайтган жисмоний шахслар;

  • меҳнат органларида рўйхатга олинган банд бўлмаган фуқаролар;

  • оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳоли, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тавсияномалари бўйича ишга жойлашишга эҳтиёжманд бўлган бошқа шахслар.

Имтиёзли микрокредитлар қуйидаги шартларда берилади:

  • микрокредит суммаси - энг кам иш ҳақи миқдорининг 200 баробаригача;

  • асосий қарзни тўлашга олти ой муддатли имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда уч йилгача муддатга;

  • йиллик фоиз ставкаси миқдорлари: битта иш жойи яратилганда - 9 фоиз, иккита иш жойи - 8 фоиз, учтадан тўрттагача иш жойлари - 7 фоиз, бешта ва ундан ортиқ иш жойлари яратилганда - 6 фоиз миқдорда.

Изох: Тадбиркорликни амалга ошириш учун микрокредитлар бериладиган асосий фаолият турлари рўйхати рус тилидаги матнда қайд этилган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 92
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech