Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк кўмагида бройлер жўжалар сони 100 минтага етди!

Янгиланган сана:  5 Март 2021, 12:34
3 Mar 2021

Туронбанк кўмагида бройлер жўжалар сони 100 минтага етди!

Screenshot_6.jpg

Жаҳон соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларининг таҳлилларига кўра, инсон соғлом бўлиши учун мунтазам равишда парранда гўшти ва тухум истеъмол қилиши керак экан. Сабаби, тез ҳазм бўлувчи ушбу маҳсулотлар кимёвий унсурларга бой бўлиб, таркиби оқсил, ёғ сингари фойдали моддалар билан тўйингандир. Шунингдек, у пархезбоп эканлиги билан ҳам тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилувчи одамлар таомномасида асосий ўринларни эгаллайди.

Screenshot_2.jpg

Хусусан, паррандалар орасида тез етиладиган гўштлар сирасига кирувчи бройлер жўжасининг ўрни аҳамиятли. Шунинг учун ҳам у нафақат шифобахш балки мўмайгина даромад келтирувчи табиат инъомидир. Мамлакатимизда мазкур тармоқни янада ривожлантириш, саноатнинг шу тури билан шуғулланиш истагида бўлган ташаббускорларни қўллаб – қувватлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 ноябр санасидаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса мазкур йўналишда ишларни тизимли ташкил этишга ҳуқуқий асос бўлди. Мазкур ҳужжат билан тижорат банкларига истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш вазифаси юклатилди.

Screenshot_3.jpg

Наманган вилояти Косонсой тумани Гурмирон маҳалласида ўзининг фаолиятини бошлаган “Zakovat sof qog’ozi” МЧЖ раҳбари Собитхон Абдуҳамидов айни шу йўналишда бройлер жўжаларини парваришлаш ва сотиш кластерини йўлга қўйди. Лойиҳанинг умумий қиймати 7 млрд. сўм бўлиб, шундан 4 млрд. сўми “Туронбанк” АТБ кредити ҳисобланади. Майдони 70 сотих бўлган мажмуада 4 та 100 мингта товуқни етиштиришга мўлжалланган махсус блоклар ташкил этилган. Молия муассасаси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида жўжаларни боқиш учун замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилди ва гўштларни сақлаш учун музлаткич ҳам ҳарид қилинди. Ҳозирда улар орқали ҳаво ҳарорати ва намлиги мақбул меъёрда сақланиб, сув ва озуқа билан автоматик таъминланмоқда. Натижада, йилига 100 минг бош экология ва санитария талабларига жавоб берувчи товуқлар боқиляпти. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, кластердаги ҳар бир блокда 25 минг донадан бролер жўжалар мавжуд бўлиб, улардан йилига гўшт маҳсулотлари олинади.

Screenshot_5.jpg

“Мажмуамизда паррандаларни сақлаш ва озиқлантириш учун ҳам барча шароитлар бор. Жумладан, уларнинг рационидаги ем-хашаклар, витамин ва минералларнинг табиий манбалари билан махсус тайёрланган ҳамда биологик ҳимоя қилишнинг ишончли тизими яратилган. Ҳозирда гўшт маҳсулотларимиз Республикамизнинг барча ҳудудларига етказиб берилмоқда. 2022 йилга қадар кластерни кенгайтириб яна 4 та блок қуриш ва паррандалар сонини 200 мингтага етказишни режалаштирганмиз. Банкдан яна 5 млрд. сўм кредит олишни кўзлаб турибмиз. Унинг натижасида маҳсулот тайёрлаш қувватимиз ошиб, қўшимча 10 та ишчи ўрни яратилади.”

Screenshot_4.jpg

Бир сўз билан айтганда, жаҳонда гўшт маҳсулотлари орасида етиштириш ва истеъмоли бўйича парранда гўшти иккинчи ўринда турганини инобатга олсак, бу тармоқнинг ривожи мамлакатимиз иқтисодиёти учун жуда муҳимдир. “Туронбанк” АТБнинг бу борадаги саъйи – ҳаракатлари эса ушбу йўналишда фаол тадбиркорлик муҳитини яратмоқда.

Screenshot_7.jpg

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 1186
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech