Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк кредитлари “Braus” бренди остидаги гипсокартонларни минтақада харидоргир қилди

Янгиланган сана:  10 Декабр 2019, 09:21
10 Dec 2019

Сўнгги йилларда республикамизда қурилишнинг етакчи технологиялари талабларига ва халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган замонавий қурилиш ҳамда пардозлаш ашёларининг янги турларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Масалан, турли гипсокартон плиталари, қуруқ аралашмалар, замонавий том усти материаллари, иссиқликка чидамли полимер қувурлар, керамика ва плиткалар, "сэндвич" панеллар, базалт толалар ва арматура шулар жумласидандир.

Бундай фаол жараёнларнинг натижасида эса ярим тайёр маҳсулотлар ва хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида рақобатбардош товарлар ишлаб чиқарувчи юқори технологияли корхоналар сони сезиларли тарзда кўпаймоқда. Айни йўналишда ишбилармонлик билан шуғулланиш истагида бўлган ташаббускорларнинг сафи кенгайиб боряпти. “Туронбанк” АТБнинг Яшнобод филиали мижози бўлган “Progress board” МЧЖ ҳам 2016 йилдан буён қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган муваффақиятли корхоналардан биридир.

26b935946acf20550f5f9c9025afa266.jpg

Айни пайт у ерда “Braus” бренди остидаги замонавий таъмирлашда кенг қўлланиладиган, универсал пардозлаш маҳсулоти ҳисобланмиш гипсокартонлар йилига 350 - 400 минг донада ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу қувватга эришиши учун эса корхона “Туронбанк”нинг 3,8 млрд. сўмлик молиявий кўмагидан самарали фойдаланди. Ажратилган кредит эвазига немис теҳнологиялари жалб қилиниб, цемен ташувчи юк машинаси харид қилинди. Натижада, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ошиб, сифати жаҳон стандартларига мослаштирилди. Аҳамиятлиси, улардан деворлар ва шифтларни қоплаш, хоналараро тўсиқлар ўрнатиш, манзарали ва товушютувчи буюмлар ва бошқа конструкциялар жойлаштиришда кенг фойдаланиш мумкинлигидир.

Айтиш керак, “Braus” гипсокартонлари хонадаги намлик даражасини барқарорлаштириш имконини бериб, идеал даражадаги текислик ёки сувоқ тортишдан олдин махсус манипуляцияларни талаб этмайди. У ўзининг чидамлилиги билан бошқалардан тубдан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам нафақат бизда балки қўшни давлатлар ҳам ушбу бренднинг доимий харидоридир. Қозоғистон ва Тожикистон шулар жумласидандир.

images.jpg

Бизнинг гипсокартон маҳсулотимиз қийин ёнадиган материаллар гуруҳига кириб, намликдан қўшимча ҳимоялаш чоралари мавжудлиги, қуруқ ва нормал режимли бинолар ва хоналарда эркин қўлланилиши билан ажралиб туради. Бугунги кунда корхонамизда қалинлиги 8 мм, 9,5 мм, 11 мм, 12,5 мм ўлчамли ва 1,20 х 2,50 м (3м2) деворлар ички юзаларини пардозлаш учун ишлатиладиган   гипсокартонлар тайёрланмоқда. Барчаси мувофиқлик сертификатига эгадир. Албатта, бундай юқори сифатга сўнгги русумдаги замонавий технологияларсиз эришиш қийин эди. Уларни харид қилишда эса бизга “Туронбанк” АТБ яқиндан кўмак берди. Молия муассасасининг кредити эвазига олиб келинган ускуналар иш самарадорлигини бир неча баробарга ошириб, янги иш ўринларни яратилишига ҳам асос бўлди. Бугунги кунда корхонамизда 30 дан зиёд ходим меҳнат қилмоқда. Асосий мақсадимиз энг аввало ички бозорни сифатли қурилиш материаллари билан таъминлаб, сўнгра экспорт ҳажмини кўпайтиришдир, деди “Progress board” МЧЖ раҳбари Хожиакбар Толқунов.

Бир сўз билан айтганда, “Туронбанк” АТБ томонидан иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилаётган мақсадли сармоялар ҳамда кичик бизнес вакилларига ажратилаётган кредит маблағлари аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 209
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech