Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк кредитлари мебелсозлик тармоғи ривожида муҳим кўмакчи

9 Jan 2020

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги сайъи – ҳаракатлар натижасида импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, уларнинг тури кенгаймоқда, ишбилармонлик муҳити яхшиланиб боряпти. Айниқса, мебелсозлик тармоғида ўз ўрнига эга бўлган замонавий корхоналар томонидан тайёрланаётган сифатли ва бежирим уй-рўзғор, ошхона, офис, мактаб мебеллари хорижнинг энг нуфузли брендларидан ҳеч ҳам қолишмаяпти.

Бунда эса албатта уларни тайёрлашда фойдаланилаёган сифатли хом-ашёларнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, мебелнинг чидамлилигини таъминлаб берувчи асосий воситалар пенополиуретан ва поролон маҳсулотлари шулар жумласидандир. Авваллари чет элдан олиб келинган ушбу материаллар айни пайт ўзимизда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилмоқда.

0030146-1-1000x1000.jpg

Бунга мисол сифатида, Ангрен эркин иқтисодий зонасида 2017 йилдан буён фаолият олиб бораётган “Simakx-pars plyus” масъулияти чекланган жамиятни келтиришимиз мумкин. 4 гектарлик майдонда жойлашган заводда 20 хилдан ортиқ турли зичлик ва кўринишдаги паралон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Ташаббускорнинг сўзларига кўра, “Туронбанк” АТБнинг 2,0 млн. долларлик молиявий кўмаги корхона ривожида катта туртки бўлди. Ажратилган маблағлар эвазига замонавий ва барча стандартларга тўлиқ жавоб берувчи паралон тайёрлашга мўлжалланган юқори қувватли технологиялар Германия ва Хитой давлатларидан олиб келинди. Тайёр маҳсулотнинг ҳажми ойига 200 тоннадан – 1300 тоннагача ошди,100 га яқин янги иш ўрни яратилди. Қўшни давлатларнинг товарга бўлган қизиқиши ортиб, Тожикистон билан экспорт шартномалари имзоланди.

high-quality-urethane-foam-for-sale-Fill.jpg

Мамлакатимизда мебел ишлаб чиқариш сўнгги йилларда шу даражада тараққий этдики, кўп ҳолларда одамларимиз Италия, Хитой, Германия каби давлатларнинг машҳур брендларини эмас, балки "Made in Uzbekistan" ёрлиғи остидаги маҳсулотларни харид қилишга шошилишмоқда. Бу эса биз каби тадбиркорлар учун замон билан ҳамнафас бўлиш, янги урфларга мос ва хос ҳаракат қилиш вазифасини юкламоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда “Simakx-pars plyus” масъулияти чекланган жамиятимиз мебеллар учун хом – ашё яъни паралон ишлаб чиқаришни бошлади. Талаб ва таклифнинг ошиб бориши натижасида “Туронбанк” АТБнинг молиявий кўмаги билан ўз ишлаб чиқариш қувватимизни оширдик ва экспортни йўлга қўйдик. Маҳсулот тайёрлаш жараёнининг барча босқичи ёнғин ва техник хавфсизлиги меъёрларига риоя қилинган ҳамда сифати синчковлик билан текширилган ҳолда бажарилади. Келгусида ҳам молия муассасаси билан ҳамкорликни давом эттириб, шундай паралонларнинг автомобиллар учун ҳам тайёрлашни режалаштирмоқдамиз, деди “Simakx-pars plyus” МЧЖ раҳбари Сиддиқжон Зокиров.

porolon-blog-1140x700.jpg

Мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида самарали меҳнат қилаётган мазкур корхона жамоаси ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли эҳтиёжларига мос ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ҳаракат қилмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 58
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech