Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янги медиа студия ва "press - wall"ни ишга туширдик!

Янгиланган сана:  20 Ноябр 2020, 20:16
20 Nov 2020

Бугун холис ва расмий ахборотга бўлган талаб кундан – кунга ортиб бормоқда. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва янгиликлардан уларни хабардор қилиш тизими такомиллашяпти.

Айни шу фонда Туронбанк матбуот хизмати ўзининг янги медиа студияси ва "press - wall"ни ишга туширди. Энди YouTube тармоғидаги TuronBank Media онлайн каналимиз орқали банкнинг янги маҳсулотларидан тортиб, долзарб мавзудаги интервъюларгача тақдим этишга ҳаракат қиламиз. 
     
Шунингдек, жорий этилаётган янгиликлар бўйича экспертлар таҳлили, мижозларнинг саволларига онлайн жавоблар, тажрибали банкирлар билан суҳбатлар ва расмий баёнотлар бизнинг YouTube каналимиздан жой олади. 

Сизнинг қулайлигингиз барчасидан муҳим - бунда эса биз очиқ “Feedback”га тайёрмиз.

YouTube - TuronBank Media

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 44
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech